16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:09
Сиёсат 👁 240

МТДП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ПЛЕНУМИДА ПАРТИЯ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

МТДП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ПЛЕНУМИДА ПАРТИЯ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Амударё тумани Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.

17 май куни бўлиб ўтган Пленум мажлисида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси  туман Кенгаши аъзолари, бошланғич ташкилотлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари туман Кенгашига партиядан сайланган депутатлар, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Пленумда партия туман Кенгашининг ва депутатлик гуруҳларининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2022 йилдаги устувор вазифалари муҳокама қилинди. Мажлисда партия сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижроси, партия дастурий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқариш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Пленумда сўзга чиққанлар эътиборни, энг аввало, ўтган ҳисобот даврида партия туман Кенгаши фаолиятидаги ютуқлар ва камчиликларга қаратди.

Таъкидланганидек, бугунги кунга келиб, партиянинг туман бўйича бошланғич партия ташкилотлари сони 50 та, партия аъзолари сони эса 1890 нафардан ошди. Ўтган ҳисобот даврида электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Жўқорғи Кенгесдаги партия фракцияси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан жами 12 та депутатлик сўрови амалга оширилган.  Доимий комиссияларга 5 та масала олиб чиқилган бўлса, туман Кенгаши сессияларига 4 та масала олиб чиқилди.

Уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, “Устоз-шогирд” анъаналарини ривожлантириш мақсадида маҳаллаларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар, кам таъминланган оилалар фарзандлари, вақтинча ишсиз хотин-қизларга қўшимча бепул касб-ҳунарга ўргатиш учун “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида ўтган йили давомида туман бўйича 50 та бепул ўқув курслари ташкил қилинди. Ўқув курсларида 381 нафар уюшмаган ёшлар ва хотин-қизларга қўшимча бепул таълим, касб-ҳунар ўргатилди. Ушбу бепул ўқув курслари мазкур йилда ҳам ташкил қилиниши белгилаб олинди.

“Уйма-уй” лойиҳаси доирасида жами 100 дан зиёд хонадонларга ташриф буюрилди. Лойиҳа доирасида ёшлар ва хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланиб, ишсизлик ва бошқа масалаларда ёрдам берилди. Шунингдек, бир қанча ёшлар ва хотин-қизларга имтиёзли кредит олинишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Ундан ташқари, ўтган йили партиянинг туман Кенгашида режалаштирилган ишларнинг амалда бажарилиши борасидаги камчиликлар тилга олинди. Бундан ташқари, Халқ депутатлари  туман Кенгашидаги депутатлар гуруҳи томонидан туман доимий комиссиясида мансабдор шахслар ҳисоботини тинглаш бўйича биронта ҳам масала киритилмаганлиги эътироф этилди. Шу билан бирга депутатлар билан ҳамкорликни янада фаоллаштириш, партиянинг “Уйма-уй”, “Депутат билан юзма-юз” лойиҳалари доирасидаги тадбирларни кўпайтириш лозимлиги таъкидланиб, туман ҳудудидаги маданий мерос объектларини ўрганиш ва туризм соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган ишларни бажариш бўйича фикр-мулоҳазалар тингланиб, таклифлар берилди.

Пленумда партия фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни баратараф этиш юзасидан галдаги вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, Пленум якунида партия туман  Кенгашининг 2022 йил учун иш-режаси тасдиқланди ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Ширин Янгибоева, МТДП туман Кенгаши ижрочи котиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019