16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:41
Фан ва таълим 👁 334

Амударё туманида Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланди

Амударё туманида Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланди

Халқимизнинг миллий-маънавий қадриятлари нафақат оилалар ва ҳар бир инсон шахсиятида, балки барча соҳалар, айниқса, таълим-тарбия тизимида ўз аксини топган. Шу боис, умумтаълим мактабларида олиб борилаётган дарс машғулотларининг мазмун-моҳиятида ҳам халқимизга хос бўлган ватанпарварлик, ўзаро меҳр-оқибат, халқпарварлик, бирдамлик туйғуларига алоҳида урғу берилади. Бундан кўзланган ягона мақсад – янгиланаётган Ўзбекистонга муносиб, маънан ва жисмонан етук авлодларни тарбиялаб, вояга етказишдир.

Амударё туманидаги 86та умумтаълим мактабларида сўнгги йилларда таълим-тарбия жараёнида эришилаётган муваффақиятлар замирида ҳам педагогик жамоаларнинг ўзаро аҳилликлари, баркамол авлод тарбияси йўлидаги бирдамлиги мужассам. Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими маъмурияти тумандаги ушбу соҳа муассасаларининг фаолиятини методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Айни пайтда мактабларда 38 минг 769 нафар ўқувчи-ёшлар замонавий педтехнологиялар асосида таълим-тарбия олишмоқда. 4 минг 61 нафар ўқитувчиларнинг 97 фоизи олий маълумотли мутахассис фан ўқитувчилари бўлиб, улардан 421 нафари олий, салкам 1000 нафари 1-тоифага эга бўлган ўз касбининг фидойиларидир.

Сўнгги йилларда мактабларнинг моддий-техник таъминоти яхшиланди ва 44-, 45-, 1-, 31-, 86-сонли мактаблар биноларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ўқитувчи ҳамда ўқувчилар учун зарур шароитлар яратилди. Таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларга мувофиқ маҳаллий бюджет маб­лағлари ҳисобидан 4та мактаб зарур жиҳозлар билан таъминланди. Кореянинг EKSIMBANKи грантлари ҳисобидан 6та мактабга 96 дона, Республика бюджети ҳисобидан 17та мактабга 176 дона  компьютер жамланмалари етказиб берилди.

Давлатимиз томонидан таълим-тарбия соҳасига қаратилаётган эътибор ва рағбат туфайли кадрлар салоҳияти ҳам йил сайин ошиб бормоқда. Натижада битирувчи ёшларнинг ОТМларга ўқишга кириш кўрсаткичи ҳам юқори бўлмоқда. Айни пайтда кадрлар салоҳияти жиҳатидан 40-сонли мактаб педагогика жамоаси эришаётган ютуқлар қувонарли. Мазкур илм масканида фаолият олиб борувчи 103 нафар педагог кадрларнинг 43 нафари олий ва 1-тоифага, 13 нафар инглиз тили фани ўқитувчиларининг барчаси хорижий тилни ўқитиш бўйича халқаро ва унга тенглаштирилган сертификатга эга юқори малакали педагоглардир. 2023-2024 ўқув йилида мазкур мактабнинг 53 нафар ўқувчилари чет тили фанидан халқаро ва унга тенглаштирилган сертификатга эга бўлиб, туманда етакчилик қилди.

Президент соврини учун ўтказиб келинаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловида ҳам 40-сонли мактаб жамоаси 3 йилдан буён туманда ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.

Ўтган ўқув йилида 11-синфни туман бўйича 27 нафар ўқувчи олтин, 4 нафар ўқувчи кумуш медаллар билан битириб, ОТМ га кириш имтиҳонларида 67-сонли мактаб ўртача 104 балл, 43-мактаб 102,7 балл, 40-мактаб 98,4 балл тўплаб, биринчи учликдан жой олдилар. Мактаб битирувчилари ОТМга кириш бўйича 22-сонли мактаб туманда 1-ўринни эгаллади. Мазкур мактабни 2023-2024 ўқув йилида 48 нафар ўқувчи битириб, шундан 30 нафари, яъни 63 фоизи давлат ОТМга ўқишга киришга муваффақ бўлди.

Касб фаолияти давомида мана шундай юксак марраларни забт этаётган, ёш авлодга муносиб таълим-тарбия бериб, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо қилаётган амударёлик ўқитувчилар касб байрамини ҳам муносиб нишонладилар.

30 сентябрь куни сана муносабати билан ташкил қилинган тантанали тадбирга таълим соҳаси илғорлари, фахрий ўқитувчилар, юксак натижаларга эришаётган устозлар ва тажрибали мураббийлар таклиф қилинди.

Тадбир аввалида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов, нуроний Бекман Аллаберганов, фахрий ўқитувчи Аширбой Қўшаев, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўлим бошлиғи Ҳамидулла Бегдуллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, юртимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, ўқитувчи ва мураббийларни 1 октябрь – касб байрамлари билан муборакбод этдилар.

Чиндан ҳам, ўқитувчилик касби инсоннинг шахс сифатида камол топишида муҳим аҳамият касб этади. Улар билимнинг чироғини ёқиб, ёш авлоднинг онги ва қалбини ёритадилар. Ўқитувчилар нафақат билим беради, балки ҳаёт кўникмаларини ҳам ўргатадилар, шу билан бирга ўқувчиларнинг ахлоқий ва ижтимоий тарбиясида ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Устозларнинг бизга берган билим ва кўникмалари бутун умримиз давомида йўлчи юлдуз бўлиб ҳаёт йўлимизни ёритади. Инсоният ибтидосидан то бугунга қадар эришилган барча ютуқлар айнан устоз ва мураббийлар туфайлидир. Шу сабабли ҳам юртимизда ўқитувчилик касбининг мақомини юксалтириш, соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Айтиш жоизки, Амударё тумани мактабларида малакали ўқитувчилар кўп. Хусусан, 36-сонли мактабнинг физика фани ўқитувчиси Хушнуд Чоршамов ва математика фани ўқитувчиси Азим Сапарбоевлар ҳамкорлигида ташкил этилган 11-“Г” вариатив синфида 25 нафар ўқувчи таълим олиб, барчаси – 100 фоиз ОТМга киришга муваффақ бўлдилар. Шуниси эътиборлики, улардан 12 нафари давлат гранти, 13 нафари тўлов-шартнома асосида талабаликка қабул қилиндилар. 40-сонли мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Нурбек Жуманиязов ва математика фани ўқитувчиси Шерзод Ашировлар ҳамкорлигида ташкил этилган 11-“Д” вариатив синф ўқувчиларининг ҳам барчаси, шу жумладан 4 нафари давлат гранти, 23 нафари тўлов-шартнома асосида талабаликка қабул қилиндилар.

Амударёлик педагоглар жорий 2024-2025 ўқув йилини ҳам янада жипслик ва бирдамлик билан бошладилар. Улар ёш авлод таълим-тарбияси йўлида янада фаол меҳнат қилиб, мамлакат келажаги ва халқ фаровонлигига муносиб ҳисса қўшадиган кадрларни тарбиялашни ўз олдларига мақсад қилиб қўйганлар. Мана шундай қадрли ва ардоқли устозларга байрам муносабати билан янада чуқур эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг фидойи меҳнатлари эътироф этилди. Байрам тадбири сўнгида фаол ўқитувчилар, тажрибали мураббийлар ва илғор тарбиячилар туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фурсатдан фойдаланиб, таълим-тарбия соҳасининг барча фидойиларини, фахрий устозларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами билан чин дилдан табриклаб, оилаларига фаровонлик, бирдамлик, мустаҳкам соғлик тилаймиз.

Азиз устоз ва мураббийлар! Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз туфайли ёш авлод нафақат илм-фан соҳасида, балки маънавий ва жисмоний жиҳатдан ҳам камол топмоқда. Давлатимиз ва жамиятимиз Сиз азизларнинг меҳнатларингизни юксак эътироф этади ва қадрлайди. Доимо эл-юрт ардоғида, шогирдларингизнинг эъзозида бўлинг, Ўқитувчи ва мураббийлар куни муборак бўлсин, азиз устозлар!

Таҳририят

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019