16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:42
Фан ва таълим 👁 330

ҚИШЛОҚ МАКТАБИДАГИ ЁШЛАРНИНГ ФИДОЙИ УСТОЗИ

ҚИШЛОҚ МАКТАБИДАГИ ЁШЛАРНИНГ ФИДОЙИ УСТОЗИ

Қишлоқда ҳамма бир-бирини танийди, ҳеч ким бегона эмас. Бундан ҳам муҳими, бирининг ютуғидан бири мамнун бўлиб, худди ўзининг қувончидай қабул қилгани. Агар ютуқ ўқитувчига тегишли бўлса, дарров ўқувчилари ҳақида сўрашади. Буни айни пайтда оддий қишлоқ ўқитувчиси бўлган Расул Мадаминов умумтаълим мактабини тугатиб, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтига ўқишга кирганидаёқ ҳис этган. Ота-онасини фарзанди талаба бўлгани билан табриклагани келган ҳамқишлоқлари худди ўйлашиб олишгандай:

– Ўғлингнинг устозига раҳмат, устози яхши таълим бермаганида Расулжонга институтда ўқиш насиб этармиди? – дейишган ва Расулнинг ота-онасини муборакбод этишгач, у таълим-тарбия олган 29-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларини узоқ дуо қилишганди. Шунда Расулжон Мадаминов ўқитувчилик касбини танлаганидан фахрланиб, бу борада ўзи учун ибрат намунаси ҳамда жонкуяр устоз бўлган, 29-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишловчи отаси Ўрозбой оға Мадаминов ҳамда онаси Гулора опа Эшмуродовалар олдида ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида ўзини қарздор ҳис қилган, фарзандларининг талаба бўлганини энг биринчи ота-онасига суюнчилаб, миннатдорчилик туйғуларини изҳор этаётган ҳамқишлоқларининг самимийлигидан, қувонган, ўшанда азиз халқига чин дилдан хизмат қилишга аҳд қилганди.

Илк педагогик фаолиятини 2011-2012 йилларда НДПИ қошидаги собиқ 3-сонли Амударё академик лицейидан бошлаган Расулжон Мадаминов кейинчалик икки йил давомида 39-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларга математика-информатика фанидан сабоқ берди. Тобора такомиллашиб бораётган таълим-тарбия тизимидаги янгиланишлар, соҳага изчиллик билан татбиқ этилаётган ислоҳотлар, инновацион педтехнологиялар ёш ўқитувчини янада кўпроқ ўқиб-изланиш, билимини оширишга ундади. Шу мақсадда 2014-2016 йилларда НДПИда ўз йўналиши бўйича магистратурада таҳсил олди. Изланувчан, ташаббускор ва билимдон педагоглар учун қайси йўналишда бўлишидан қатъий назар, барча таълим масканларининг эшиклари ҳамиша очиқ.

Иқтидорли ўқитувчи Расулжон Мадаминов ҳам айрим ўқитувчи дипломига эга мутахассислар каби қаерда иш ўрни бор экан, деб овора бўлиб юрмади. Аксинча магистратура таҳсилидан сўнг бир неча йил давомида 75-, 39-сонли мактабларда ўқувчиларга математика-информатика фанидан сабоқ берди. Ҳатто тиниб-тинчимас, ташаббускор ёш ўқитувчи 2018-2019 йилларда 39-сонли мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари сифатида фаолият олиб борди. Мазкур мактабда у таълим-тарбия ишларини яхши йўлга қўйиш, ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражасини юксалтириш бўйича самарали фаолият олиб борди.

Айни пайтда 29-сонли умумтаълим мактабида математика-информатика фани ўқитувчиси сифатида ўз педагогик фаолиятини давом эттираётган Расулжон Мадаминов ўқувчилар билан олиб бориладиган таълим-тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида математика ва информатика фанларига қизиқувчи ўқувчилар учун математика ва “Ёш дастурчи” тўгаракларини ташкил этди. Жуда қисқа фурсат ичида тўгарак аъзолари орасидан фанлар олимпиадасининг туман ва Республика босқичлари ғолиб ва совриндорлари етишиб чиқиб, 11-синф битирувчиларининг ОТМларга ўқишга кириш, фанлар олимпиадасидаги кўрсаткичлари ошди.

Хусусан, 2021-2022 ўқув йилида 1 нафар, 2022-2023 ўқув йилида 2 нафар, 2023-2024 ўқув йилида эса 10-11-синфлардан 4 нафар ўқувчиси фанлар олимпиадасининг туман ҳамда Республика босқичларининг ғолиб ва совриндорлари бўлдилар.

Расулжон Мадаминовнинг ўз дарсларида замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиши туфайли мактаб ўқувчилари орасида математика ва информатика фанини мукаммал ўзлаштиришга бўлган қизиқиш тобора ортиб, дарслар самарадорлигига эришилаётгани шогирдларининг камолида ҳам ўз аксини топмоқда. Бугунги кунда унинг шогирлари орасида ўнлаб билимдон ва ташаббускор математика ва информатика фани ўқитувчилари, ОТМлар талабалари, ҳатто математика-информатика фани бўйича миллий ва хорижий сертификатига эга иқтидорли, ёш ўқитувчилар ҳам кўп.

Расулжон Мадаминовнинг ўзи эса 2018 йилда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби, 2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилган иккинчи “Ижодкор ўқитувчилар олимпиадаси”да фахрли 1-ўрин соҳиби, 2024 йилда бўлиб ўтган “Амударё тумани ҳокими олимпиадаси”нинг математика фани бўйича мутлақ ғолиби бўлди. 2018 йилдан бери Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги мактабларнинг информатика фани ўқитувчилари учун тренер сифатида машғулотлар олиб бораётгани Расулжон Мадаминовнинг ҳар бир машғулотидан касбдошлари мамнун.

Математика фанидан миллий, 2023 йилда халқаро “GMAT” ва информатика фанидан “Google for education” сертификатлари соҳиби, бир неча илмий мақола ва тезислар муаллифи Расулжон Мадаминовнинг ёш авлод таълим-тарбияси соҳасига қўшаётган самарали ҳиссаси соҳа вазирлиги ва давлатимиз томонидан муносиб эътироф этилиб, Амударё туман ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан мукофотланди. Ўз касбининг фидойиси, жонкуяр ва ташаббускор, изланувчан ўқитувчи Расулжон Мадаминовнинг беминнат педагогик фаолияти давлатимиз томонидан яна бир бор эътироф этилиб, яқинда – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан “Ўатан пидайысы” кўкрак нишони билан тақдирланди.

– Шогирдларим турли нуфузли ОТМларга ўқишга кирсалар, ҳамқишлоқларим уларнинг ота-оналаридан ҳам аввал мени табриклашади, – дейди Расулжон мамнуният билан. – Уларнинг қувончига шерик бўлиш ўқитувчи учун қанчалик фахрли эканлигини синфда ўқувчилар билан йиллар давомида бетиним шуғулланган педагогларгина юракдан ҳис этади. Ҳамқишлоқларим фарзандларининг ютуқларини байрам қилганларида мен ана шундай бахтга чулғанаман.

Расулжон Мадаминовнинг қалбида орзулари кўп: 29-сонли мактабнинг таълим-тарбия яхши йўлга қўйилган муассасалар қаторидан жой олиши, ўқувчиларнинг ОТМларга ўқишга кириш даражаси бўйича юқори натижаларга эришишини таъминлашга, муҳими, касбдошлари билан ҳамжиҳатликда ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишга ўз ҳиссасини қўшиш. Ана шу эзгу ниятлар билан у ҳар куни синфга кираркан, кўзларида оламча ҳайратлар билан Расул муаллимнинг бири-биридан қизиқарли машғулотларини сабрсизлик билан кутаётган беғубор қалбларга ошно бўлиб, математика ва информатика фанларининг мўъжизалари ичида яшай бошлайди. Бу мўъжизалар оламини беғубор қалбларга сингдириш, улар қалбида ўз фанига меҳр, келажакка ишонч туйғуларини уйғотиш ёш ўқитувчининг бахтли тақдири.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019