16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 05:32
Жамият 👁 334

1-СОНЛИ МАКТАБДА “ОНА ТИЛИМ — СЕН ФАХРИМ, ҒУРУРИМ” МАВЗУСИДА БАЙРАМОНА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

1-СОНЛИ МАКТАБДА “ОНА ТИЛИМ — СЕН ФАХРИМ, ҒУРУРИМ” МАВЗУСИДА БАЙРАМОНА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Тил – давлат тимсоли, бебаҳо мулки, миллатнинг руҳи, маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одат ва анъаналари ҳамда турмуш тарзининг тарихидир. Шу боис, она тилимизга ҳурмат ва эҳтиром – энг аввало, миллатга, она Ватанга, тарихимизга нисбатан буюк эҳтиром ва эътибор рамзидир.

Шунинг учун ҳам мамлакатимизда 21 октябрь санаси Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун – Мустақиллик сари илк дадил қадам қўйилган қутлуғ сана сифатида қадрли. Чунки шу куни ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Ушбу санада халқимизнинг асрий орзуси ушалди, муқаддас қадриятларимиздан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди.

Мана 35 йилдирки, мамлакатимизда 21 октябрь санаси истиқлол сари, ўзликни англаш сари ташланган илк қутлуғ қадам – она тилимизга давлат тили мақоми берилган кун сифатида байрам қилинади. Шу куни таълим-тарбия муассасалари, давлат ва жамоат ташкилотлари она тилимизни шарафловчи шиорлар билан безатилиб, адабиёт ва шеърият байрамлари, китобхонлик кечалари, адабий-мусиқий тадбирлар ўтказилади.

Ушбу қутлуғ сана муносабати билан Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 1-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Она тилим – сен фахрим, ғурурим!” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мактаб педагогика жамоаси ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этган мазкур байрамона тадбирни мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Санобар Муродова очди ва барчани она тили байрами билан муборакбод этди. Шу билан бирга, Санобар Муродова она тилимизнинг йил сайин жаҳон ҳамжамиятида ўз мавқеига эга бўлиб, кўплаб ривожланган давлатларда ўзбек тилини ўрганишга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётгани хусусида тўхталди, муҳтарам Президентимиз энг нуфузли анжуманларда, хусусан, Бирлашган Миллатлар ташкилоти минбаридан туриб ўз она тилимизда нутқ сўзлаганлари ҳақида фахрланиб сўз юритди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан она тилимизнинг қадр-қиммати, она тилига эътибор хусусидаги “Фикрлар бекати” мушоираси ташкил этилиб, унда ўқувчилар она тилига оид мақоллар, баҳри байтлар айтишди. Мушоира баҳсида эса ўқувчи-ёшлар она тилини шарафловчи шеърлар айтишиб, саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

“Она тилим – сен фахрим, ғурурим” деб номланган мазкур маънавий-маърифий тадбир адабий-бадиий жиҳатдан юксак савияда ўтказилгани боис, ҳар бир қалбда она тилимиздан фахрланиш туйғусини уйғотгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Муборак Халиллаева, 1-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019