16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:40
Саломатлик 👁 473

Овқатдан заҳарланиш – ботулизм касаллиги бўйича махсус амалий-тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Овқатдан заҳарланиш – ботулизм касаллиги бўйича махсус амалий-тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 24 январь кунги “Республика аҳолисини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2024 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2025 йилдаги вазифалар тўғрисида”ги тегишли буйруғига асосан Амударё туманида амалий-тактик ўқув машқи ўтказилди.

19 ноябрь куни “Озиқ-овқат маҳсулотларидан оммавий заҳарланишлар билан боғлиқ касалликларнинг олдини олишда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тузилмаси хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида ташкил этилган мазкур тадбир аввалида тумандаги 38-сонли мактабнинг мажлислар залида семинар ташкил этилди.

Семинарни Амударё туман Фавқулодда вазиятлар бўлими тезкор бўлинмаси бошлиғи, капитан Ахан Утебаев очди ва кун тартибидаги масала юзасидан батафсил маълумотлар берди.

Семинар давомида туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими санитария врачи Дармонжон Болтабоева ва бўлим мудири Гулшод Тажибоевалар ботулизм касаллигининг келиб чиқиш сабаблари ҳамда белгилари, уни даволаш усуллари тўғрисида семинар иштирокчиларига зарур тушунчалар бердилар.

Шунингдек, йил давомида овқатдан заҳарланиш ҳолатидан шикоят қилган беморлар орасида вояга етмаган ёш ўсмирлар кўпчиликни ташкил қилиши, бозорлардаги консерва маҳсулотларини харид қилишда сақланиш муддати ўтган-ўтмаганлигини текшириш, уйда қўлбола усулда помидор ва бодринглардан банка ёпишда санитария қоидалари ва озодаликка риоя қилиш, уларни истеъмол қилишдан олдин суви, таъми ва ҳиди ўзгармаганлигига асосий эътиборни қаратиш, ўзгарган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик тўғрисида ҳаётий мисоллар орқали маълумотлар тақдим этилиб, ўқув машқи иштирокчиларига мавзуга оид эслатмалар тарқатилди.

Ўқув машқининг амалий қисмида туман Тез тиббий ёрдам бўлимига Бўстон маҳалласининг Гулзор кўчасида жойлашган уйлардан биридан шартли чақирув келиб тушди. Шифокорлар ўз уйида қўлбола усулда тайёрланган тузланган маҳсулотларни истеъмол қилган оила аъзоларидан бирининг соғлиги ёмонлашгани сабабли шартли беморни ботулизм касаллигига чалинган деб гумон қилиб, туман Тиббиёт бирлашмасига олиб кетишди. Сўнгра ўқув машқи иштирокчилари шартли беморга тиббий муолажа қилиш жараёни билан яқиндан танишиб, амалий кўрсатмалар олдилар.

Ўқув машқи давомида туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари воқеа жойини ўрганишди ва қўлбола усулда тайёрланган консерва маҳсулотларидан намуналар олиб, лабораторияда текширишди. Шундан сўнг Бўстон маҳалласи ҳудудидаги хонадонларда яшовчи аҳоли иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ботулизм касаллигидан сақланиш юзасидан эслатмалар тарқатилди.

Ўқув машқига жами 60 нафарга яқин аҳоли, 4 та махсус техникалар жалб қилинди. Ўтказилган тадбир натижаларига кўра, фуқаро муҳофазаси гуруҳларининг ҳолати фавқулодда вазиятларга “чекланган тайёр”, деб баҳоланди.

Амударё туман Фавқулодда вазиятлар бўлими

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026