16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:16
Фан ва таълим 👁 440

36-СОНЛИ МАКТАБДА “МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ОНА ВАТАННИ!” МАВЗУСИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

36-СОНЛИ МАКТАБДА “МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ОНА ВАТАННИ!” МАВЗУСИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар онгида миллий ўзликни англаш туйғуларини уйғотиш, келажаги буюк Ватанимизни чуқур муҳаббат билан севиб-ардоқлашга ўргатиш, аввало оилада, қолаверса, мактаб таълими орқали узвийлик асосида амалга оширилади. Бу борада умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлар ўқитувчилари томонидан амалга ошириладиган маънавий-маърифий тарбиявий дарслар, айниқса, турли байрамлар муносабати билан ўтказиладиган тадбирларнинг аҳамияти катта. Чунки айнан ана шундай тадбирлар орқали ўсиб келаётган ёш авлод қалбида она Ватанга меҳр-муҳаббат туйғулари шаклланади, ўз келажаги, ота-онаси ва оиласи тақдири она Ватан тақдири билан чамбарчас боғлиқлигини чин юракдан англашга одатланади.

Қуролли Кучларимизнинг 33 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 36-сонли умумтаълим мактабининг 3-“А” синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган “Мардлар қўриқлайди она Ватанни!” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ҳам ёш авлод қалбида ана шундай миллий ўзликни англаш, она Ватанга чексиз меҳр-муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Бошланғич синф ўқитувчиси, 3-“А” синф раҳбари Насиба Бобожонова томонидан мазкур синф ўқувчилари иштирокида ташкиллаштирилган байрам тадбирини мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ваҳобжон Давлетов очиб, байрам иштирокчиларини Қуролли Кучларимизнинг 33 йииллиги билан самимий табриклади. Шу билан бирга у Янги Ўзбекистонимизнинг Қуролли Кучлари қудрати, дунёдаги ривожланган давлатлар армиялари орасида тутган ўрни ҳақида ўқувчиларга батафсил маълумотлар бериб, она Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбнинг масъулияти, Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш вояга етган ҳар бир йигитнинг она Юрт олдидаги муқаддас бурчи эканлигини таъкидлади.

Тадбир давомида ўқувчилар ўз устозлари Насиба Бобожонова раҳбарлигида Ватанни, дўстлик ва тинчликни, она Ватан посбонлари – мард ва жасур аскарларни шарафловчи шеърлар айтишди. Ўғил болалар жўрвозлигида ижро этилган “Бизлар кичик аскарлармиз” қўшиғи байрамга янада жўшқинлик бахш этди. “Жасур аскар” қўшиғига ўғил болалар томонидан маромига етказиб ижро этилган рақс, шунингдек, қиз болалар ижросидаги “Ватан”, “Катюша”, “Ёронлар” қўшиқлари жўрлигидаги рақслар байрамга файз, иштирокчилар қалбига кўтаринки кайфият улашди.

Тадбир давомида энди 8-9 ёшга тўлган болажонлар қалбларида она Ватанга чексиз меҳр-муҳаббат, келажакка ишонч билан Қуролли Кучларимизни шарафловчи шеърлар айтиб, куй-қўшиқлар ва рақсларни маҳорат билан ижро қилганларидан байрам иштирокчилари, айниқса, устозлари мамнун бўлдилар. Байрам муносабати билан 3-“А” синфнинг барча ўғил болаларига – бўлғуси она Ватан ҳимоячиларига байрам совғалари тақдим этилди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026