16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 05:32
Жамият 👁 363

Минг ойлик довондан ошган умрнинг серҳосил мевалари

Минг ойлик довондан ошган умрнинг серҳосил мевалари

Оқар дарё мисоли умрнинг ҳар бир қатрасидан яхшилик, ҳалол меҳнат ортидан сермева боғлар яратиш, ҳаёт саҳифаларига гўзал амаллар, чиройли ном ёзиб, асрларга татигулик китоб қолдириш мумкин экан. Бутун умри, меҳнат фаолияти давомида ҳалолликни шиор этиб, нафақат ўзи ва оиласининг манфаати учун, балки жамият ривожи, халқ фаровонлигини таъминлаш бел боғлаган Ҳазрати Инсонлар бор экан, бугунимиз кечаги кунимиздан, эртамиз бугунимизда фаровонроқ бўлиб бораверади... Ҳа, сўз қудратини чуқур англаган инсон бу маъноларнинг залворли юкини ҳис этгани каби, унинг мазмунидаги умрни яшаб ўтиш ҳам осон эмаслигини яхши билади. Шу сабабдирки, ҳаёт йўли ва меҳнат фаолияти билан бундай сермазмун китоб битиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

Ўзида юксак маънавиятни шакллантирган, самарали меҳнат фаолияти ва инсоний фазилатлари билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган инсон — Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал, маиший хизмат ва савдо ходими, тадбиркор Турсунбой Аҳмедовнинг минг ойлик довондан ошган умр саҳифаларида ҳам улкан боғнинг гўзал манзараларини кўрамиз.

Ўтган асрнинг 41-йили, баҳорнинг айни кунларида Аму элининг Хитой қишлоғида муқаддас замин тупроғига илдиз отган кўчат — Турсунбой ота Аҳмедов бугун умрининг 84-баҳорида ҳам кўнглидаги ёшларга хос ғайрату завқ билан, ҳаётга иштиёқ, муҳаббат билан яшамоқда. Бу инсоннинг баркамол шахс сифатида шаклланишида меҳнатга бўлган муҳаббат, ҳалоллик ва масъулият каби фазилатларнинг ўрни беқиёс.

Қаҳрамонимиз қарийб 40 йилдан буён “Манғит” МЧЖга раҳбарлик қилиб келмоқда. Дастлаб фақат тўрт турдаги маиший хизмат кўрсатиш билан фаолият бошлаган жамият, бугунги кунда аҳолига кенг қамровли хизмат турларини тақдим этаётган замонавий марказга айланган. Хусусан, маиший техника таъмири, пайвандлаш, темирчилик, вулканизация, сартарошлик, тикувчилик ва бошқа йўналишларда аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда. Жамият нафақат ишончли хизмат кўрсатади, балки кўплаб инсонлар учун севимли иш жойи, касбга муҳаббат уйғотувчи маскан, устоз-шогирд анъаналарининг ёрқин намунасидир.

Турсунбой отанинг раҳбарлик фазилатлари ва билимдон тадбиркорлиги туфайли мазкур корхонада фаолият юритаётган ҳар бир мутахассис ўз соҳасининг устаси. Масалан, сартарош Шуҳрат Бозорбоев Ўзбекистон Сартарошлар Ассоциацияси кўргазмасида иштирок этиб, 3-ўринга сазовор бўлган. Бугунги кунда Турсунбой отанинг невараси Асадбек ҳам сартарошлик соҳасида меҳнат қилиб, бобоси каби халқимизга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, Асадбек ҳар бир ишни пишиқ-пухта бажаришга интилади ва жамиятнинг ижрочи директори сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда.

Турсунбой ота — ҳаётда соддадил, самимий, ўз ишининг пухта мутахассиси, масъулиятли ва халқчил инсон сифатида юртдошларимиз меҳрини қозонган. У меҳнатсеварлик, шукроналик ва ҳақгўйликни инсон табиатидаги энг улуғ фазилатлар деб билади. “Шукр қилмайдиган, меҳнатдан қочадиган инсонни ҳеч қачон тушунмайман”, деган сўзлари унинг ҳаётга, одамларга бўлган муносабатини яққол акс эттиради. Яна, қаҳрамонимиз ўз таъбири билан айтганда: “Туяни ҳазм қилиб ҳам иштаҳаси босилмайдиган кимсаларни жамиятни кемирувчи иллат деб билади”.

Турсунбой ота — нафақат тадбиркор, балки санъат ва адабиёт мухлиси, маънавият тарғиботчиси сифатида ҳам кенг жамоатчилик орасида танилган. Турли даврларда ижод этган ҳофиз ва шоирларнинг асарларини тинглаб, улуғ бадиий меросни асраб-авайлаш, уни ёш авлодга тавсия этиш — унинг маънавий дунёсида муҳим ўрин тутади.

У инсон дўст танлаш, инсонларни қадрлаш, тинглаш, турли ёш ва касб эгалари билан самимий мулоқот қилиш, улар билан чуқур муносабат ўрнатишда ҳам ибратли шахс. Дўстлари орасида ҳожилар, ёш спортчилар, ҳунармандлар ва раҳбарлар ҳам бор. Бу унинг ҳар соҳада билимдон ва самимий инсон эканлигини кўрсатади.

Саховатпешалик ҳам Турсунбой ота Аҳмедов сиймосида намоён бўладиган муҳим фазилатлардан. Муҳтож инсонларга киши билар-билмас қўлидан келган ёрдамини аямайди. 2020 йилда — короновирус инфекцияси кенг тарқалган даврда Умра зиёрати учун жамғарган маблағини эҳтиёжманд инсонлар кўнглини обод қилиш йўлида эҳсон қилгани ҳам унинг қалби кенг, юраги меҳрга тўла инсон эканини тасдиқлайди.

Турсунбой ота мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларга бефарқ эмас. Янгиликларни диққат билан кузатади, қўллаб-қувватлайди. Замон билан ҳамнафас, халқ дарди билан яшайди, юрт розилигини улуғ мақсад деб биладиган фидойи инсонлардан бири ҳисобланади.

Турсунбой отанинг ҳалол меҳнати ва фидойилиги билан яратган умр боғи бугун ўз мевасини бермоқда. Бу боғдан нафақат фарзандлари, невара-чеваралари, шогирдлари ва дўстлари, балки бутун эл баҳраманд бўлмоқда. Ундан тарбия олган ўғил-қизлари, таълим олган шогирдлари, унинг йўл-йўриқлари билан фаолиятини юксак чўққиларга олиб чиққан тадбиркорлар бу боғнинг бунёдкори ва боғбонидан бир умр миннатдорлар. Уни танган, суҳбатидан баҳра олган, тажрибасидан ўрганиш бахтига муяссар бўлган ҳар бир инсон, албатта, руҳланади, ибрат олади.

Шундай нурли ҳаётни барпо этган, атрофидагиларга эзгулик улашган, ўз умрини халқ хизматига бағишлаган Турсунбой Аҳмедовга яна минг ой умр тилаймиз!

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019