16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:53
Жамият 👁 252

Мустақиллик байрами ҳамда пахта йиғим-терими мавсуми олдидан нуронийлар учун дастурхон ёзилди

Мустақиллик байрами ҳамда пахта йиғим-терими мавсуми олдидан нуронийлар учун дастурхон ёзилди

Жорий йилнинг 31 август санасида Амударё туманида Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан, шунингдек, пахта йиғим-терими мавсуми бошланиши арафасида нуроний отахон ва онахонлар учун байрам дастурхони ёзилди. Ушбу эзгу тадбир “Diamond” ресторанида ўтказилиб, у самимият, меҳр-оқибат ва дуолар билан иштирокчиларнинг ёдида қолди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов иштирок этиб, йиғилганларни энг улуғ, энг азиз байрам — Мустақиллик куни билан табриклади. Ҳоким ўз табрик сўзида истиқлол йилларида юртимиз ҳаётида эришилган улкан ўзгаришлар, халқимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқараётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, нуронийларга сиҳат-саломатлик, бардавом умр ва эзгу тилакларини изҳор этди.

Турли ноз-неъматлар билан безатилган дастурхон атрофида йиғилган нуронийлар истиқлолнинг энг буюк неъмат эканини, мустақиллик туфайли халқимиз ҳаёти тубдан янгиланганини, юртимиз тараққиёт сари юксалаётганини таъкидлаб, бугунги дориломон кунларга шукроналар келтирдилар.

Дарҳақиқат, бугун халқимиз истиқлол туфайли ўз тақдирини ўзи белгилаётган, эркин ва озод ҳаёт кечираётган миллатга айланди. Мустақиллик бизга энг аввало миллий қадриятларимизни тиклаш, тарихий хотирамизни қайта жонлантириш, эзгу орзу-интилишларимизни амалга ошириш имконини берди. Истиқлол туфайли юртимизда тинчлик ва осойишталик қарор топди, фаровон ҳаёт сари йўл очилди. Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда эришилаётган ютуқлар – буларнинг барчаси мустақиллик туфайли қўлга киритилмоқда.

Юртимизда ҳукм сураётган ҳамжиҳатлик ва тотувлик нуронийларимизнинг дастурхон бошида қилаётган дуоларининг ижобати, десак асло муболаға бўлмайди. Тадбирга йиғилган нуронийлар ҳам аввало истиқлолимизга абадийлик, юртимизга тинчлик ва осойишталик, дастурхонларимизга тўкин-сочинлик, халқимизга тинчлик-омонлик ва давлатимизга юксак тараққиёт тилаб, дуолар қилдилар. Қолаверса, “оқ олтин” халқимизнинг бойлиги, мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигида муҳим ўрин тутувчи хом ашё эканини таъкидлаб, уни нест-нобуд қилмай йиғиб-териб олишда ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилиш зарурлигини қайд қилган ҳолда, пахтакор деҳқон ва фермерларимизга куч-ғайрат, шижоат, ишларига самара тилаб, дуога қўл очдилар.

Тадбирда фахрий нуронийлар ҳам сўз олиб, самимий табрик ва тилакларини билдирдилар. Уларнинг ҳар бир сўзи ҳаётий тажриба, оқибат ва дуога бой бўлиб, барча йиғилганларда юқори таассурот қолдирди.  

Тадбир мобайнида туман Маданият бўлими хонанда ва ижодкорлари томонидан куйланган қўшиқ ва наволар йиғилганларга ҳақиқий байрамона кайфият улашди. Миллий руҳ ва замонавий оҳанг уйғунлигида жаранглаган куй-қўшиқлар нуронийларнинг қалбига қувонч бағишлади. Ижодкорларнинг самимий чиқишлари, дилбар оҳанглари ва дилрабо куй-қўшиқлари тадбирнинг тантанавор руҳини янада юксалтирди.

Байрамлар арафасида ўтказилган бундай хайрли тадбирларнинг аҳамияти беқиёсдир. Зеро, нуронийларга кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиром, уларга яратилаётган шароит ва ғамхўрлик — бу, аввало, ёш авлод учун ибрат намунасидир. Меҳр-оқибат, дуо-ю тилаклар ва жамиятдаги бирдамлик кайфияти ана шундай учрашувларда янада мустаҳкамланади. Бу эса эл-юртни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиради, ҳамжиҳатлик ва барқарорликни таъминлайди.

Шу боис, Мустақиллик байрами ва пахта йиғим-терими мавсуми арафасида ўтказилган мазкур учрашув нафақат нуронийлар учун эътибор рамзи, балки бутун туман ҳаётида бирлик, тотувлик ва эзгу ниятларнинг тимсоли сифатида ёдда қолади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019