16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:57
Жамият 👁 266

ИНШОЛАР ТАНЛОВЛАРИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

ИНШОЛАР ТАНЛОВЛАРИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш умуммиллий ҳаракатга айланган. Чунки коррупция давлат ва жамият тараққиётига таҳдид, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар йўлидаги жиддий тўсиқдир. Шу боис, жамиятимизни ижобий томонга ўзгартириш, ҳаётимизни янада фаровон қилишдек эзгу ниятларимизни амалга оширишга киришар эканмиз, биринчи галда фуқаролар, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод онгида коррупцияга нисбатан муросасизлик туйғусини уйғотиш муҳим аҳамиятга эга.

Бу борадаги ишларга оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ҳам фаол равишда ҳисса қўшиб келмоқда. Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг “Биз коррупцияга қаршимиз!” номли ва Амударё телевидениеси таҳририятининг “Коррупция — давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳалари ҳам ана шу иллатнинг олдини олиш борасидаги тизимли ишларга ҳисса қўшишга қаратилгандир.

Грант лойиҳалари иш режасига асосан Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшларда коррупцияга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантириш мақсадида иншолар танлови эълон қилинган эди.

Амударё телевидениеси таҳририятининг грант лойиҳаси доирасида “Келажакда халқимга ҳалол хизмат қиламан” мавзусидаги ва “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг грант лойиҳаси доирасида “Коррупциясиз жамият қурамиз!” мавзусидаги иншолар танловлари туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда юқори савияда ўтказилди.

Мазкур танловларда умумтаълим мактабларининг 100 нафардан ортиқ ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Танловларни ўтказишдан кўзланган мақсад — ўсиб келаётган ёш авлод онгида коррупцияга қарши муросасизлик кайфиятини уйғотиш орқали коррупциядан холи, ҳалоллик, адолат ва барқарор тараққиёт тамойилларига асосланган жамият барпо этишга ҳисса қўшишдир.

Таҳририятларга келиб тушган иншолар ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганилиб, баҳоланди. Танлов якунларига кўра жами 12 нафар энг сара иншолар муаллифлари Амударё телевидениеси таҳририятига таклиф қилинди.

Тақдирлаш маросимида лойиҳа координаторлари танлов ғолиблари билан дилдан, самимий суҳбатлашиб, ўқувчи-ёшларнинг коррупцияга қарши кураш борасидаги фикрлари, келажакдаги орзулари билан яқиндан танишдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра Амударё телевидениеси таҳририяти томонидан эълон қилинган “Келажакда халқимга ҳалол хизмат қиламан” мавзусидаги иншолар танловида биринчи ўрин 50-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Хосият Ражабовага насиб этди. 3-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Жазира Базарбаева ҳамда 50-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси Шаҳло Бахтиёровалар ёзган иншолар 2-ўринга лойиқ кўрилди. 1-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчилари Суҳроб Каримбоев ва Зилола Ҳайитбоевалар ҳамда 50-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Севинчой Пўлатовалар эса танловда 3-ўринни эгалладилар.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти томонидан ўтказилган “Коррупциясиз жамият қурамиз!” мавзусидаги иншолар танловида эса 1-ўрин 14-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси Чарос Турсунбоевага насиб қилди. 40-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Камола Йўлдошева ҳамда 3-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Айсулув Муратбаевалар ёзган иншолар 2-ўринга муносиб кўрилди. 3-ўрин эса 50-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Айнура Базарбаева, 1-сонли мактаб ўқувчиси Гулруҳ Иброҳимова ҳамда 14-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Жайна Ўразмухамбетоваларга насиб этди.

Тадбир давомида танлов ғолибларига фахрий ёрлиқлар, совғалар топширилди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019