16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:29
Жамият 👁 332

"Уч авлод учрашуви" маънавий-маърифий тадбири ўтказилди

"Уч авлод учрашуви" маънавий-маърифий тадбири ўтказилди

Инсоният тарихи шундан даолат берадики, ҳар бир халқнинг маънавий бойлиги авлодлар ўртасидаги узвий алоқаларда намоён бўлади. Кексаларнинг ҳаётий тажрибаси, ўрта авлоднинг меҳнаткашлиги ва ёшларнинг ташаббускорлиги бирлашганда жамият ривожининг мустаҳкам пойдевори яратилади. Нуронийларнинг донишмандлиги билан ёшлар куч-ғайратининг уйғунлиги миллий қадриятларни асраш ва ривожлантиришнинг гаровидир. Айнан шу ижтимоий ҳамкорлик туфайли анъаналар авлоддан-авлодга ўтиб, бугунги кунгача етиб келган.

Шу сабабли ҳам мамлакатимизда авлодлар ўртасидаги мазкур узвийликни таъминлаш ва янада мустаҳкамлаш мақсадида "Уч авлод учрашуви" каби маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам равишда ташкил этилмоқда. Бу учрашувлар нафақат турли авлод вакилларини бир майдонга тўплайди, балки уларнинг ўзаро мулоқотини йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ва миллий қадриятларни янада бойитиш учун хизмат қилади. Ана шундай тадбирлардан яна бири 26 сентябрь куни Амударё туманида кенг кўламда ўтказилди.

Республика миқёсида ташкил қилинган бу катта тадбирда турли соҳа раҳбарлари, фидойи меҳнат фахрийлари, туманнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган тажрибали инсонлар, шунингдек, келажагимиз эгалари бўлмиш истеъдодли ёшлар жам бўлишди. Меҳмонлар туман марказидаги "Олтин сарой" тўй-тантаналар мажмуаси олдида тантанали тарзда, карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.

Тадбир доирасида ташкил этилган кўргазмада ҳунармандларимизнинг нафис қўл меҳнати маҳсулотлари, маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган турфа хил маҳсулотлари намойиш этилиб, ташриф буюрганларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди.

Айтиш жоизки, бугунги глобаллашув даврида миллий урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш масаласи алоҳида долзарблик касб этмоқда. Технологиялар ривожи, ахборот оқимининг тезлиги, турли маданиятларнинг ўзаро таъсири шароитида ўз миллий қиёфасини йўқотмаслик, аждодлар меросини сақлаб қолиш муҳим вазифага айланган. Айнан шу нуқтаи назардан "Уч авлод учрашуви" каби тадбирлар миллий ўзлигимизни мустаҳкамлашда беқиёс аҳамият касб этади.

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Ражаббой Нуразизов кириш нутқи билан очиб, уч авлод учрашувининг ижтимоий-маънавий ҳаётимиздаги ўрни, хусусан, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамияти хусусида алоҳида тўхталиб ўтди. У авлодлар ўртасидаги кўприкни мустаҳкамлаш нафақат ўзлигимизни асраш ва бой ўтмишимизни унутмаслик, балки порлоқ келажагимизни бунёд этиш учун ҳам ниҳоятда зарурлигини таъкидлади.

"Нуроний" жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Турсунбой Абдижаббаров, жамғарманинг туман бўлими раиси Бекмон Аллабеганов, фахрий нуроний Баҳром Жуманиёзов, Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметовлар ўз нутқларида ушбу тадбир аждодларнинг жасоратли меҳнати, бугунги авлоднинг бунёдкорлик интилишлари ва келажак ёшлар зиммасидаги масъулият вазифаларни яна бир бора эсга олиш ва таҳлил қилиш имконини беришини таъкидладилар. Бундай учрашувлар тарбиявий ва тарихий жиҳатдан беқиёс аҳамият касб этишини, улар орқали миллий қадриятларимиз янада бойиб, такомиллашиб боришини алоҳида қайд этдилар.

Дарҳақиқат, кексаларнинг ҳаёт мактабидан ўтган бой тажрибалари ёшлар учун ҳақиқий дарслик вазифасини ўтайди. Нуронийларнинг ҳар бир насиҳати, ҳар бир маслаҳати йилларнинг синовидан ўтган ҳикматлардир. Улар ёшларга нафақат касб-ҳунар сирларини ўргатади, балки инсоний фазилатлар — меҳр-оқибат, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик каби юксак хислатларни сингдиради. Бу эса жамиятимизнинг маънавий салоҳиятини оширишда муҳим омил ҳисобланади.

Тадбир давомида турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган ўрта авлод вакиллари, юртимиз равнақига катта ҳисса қўшиб келаётган фахрий нуронийлар ҳамда замонавий билимли, ташаббускор ва фаол ёшларнинг Ватан, эл олдилаги хизматлари эътироф этилди. Масъуллар уларга эсдалик нишонлари ва совғалар топшириб, келгусидаги фаолиятларида омад тиладилар.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, миллий ўзликни асраб-авайлаш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Маҳалла институтининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, "Нуроний" жамғармасининг фаолияти йўлга қўйилгани, ёшлар ташкилотлари самарали фаолияти — буларнинг барчаси аждодларимиздан бизгача етиб келган бой маънавий меросни авлодларга етказишдек улуғвор мақсадларга хизмат қилмоқда. Таълим тизимида миллий қадриятларга эътибор кучайтирилиб, мактаб ва олий ўқув юртларида маънавият дарслари жорий этилди. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, никоҳ ва оила муқаддаслигини таъминлаш борасида қонунчилик такомиллаштирилди. Бу каби чора-тадбирлар халқимиз маънавиятини янада юксалтириш, жамиятда мустаҳкам ижтимоий-маънавий муҳитни қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбирнинг бадиий қисми республика ва туман миқёсидаги маданият ва санъат вакилларининг иштирокида қизиқарли ва ҳаяжонли тарзда ўтди. Саҳна майдонида жаранглаган куй-қўшиқлар нафақат бадиий завқ улашди, балки барча иштирокчиларга юртимиздаги тинч ва осойишта ҳаётнинг қадрига етиш, бирлик ва дўстликни улуғлаш ғояларини сингдирди. Санъаткорларнинг Ватан мадҳи, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик ҳақида куйлаган қўшиқлари тадбир иштирокчиларида чуқур таассурот қолдирди.

Миллий руҳиятимизни акс эттирган куйлар, дилтортар қўшиқлар ва дилрабо рақслар қалбларга илиқлик бағишлади. Халқ қўшиқлари ва замонавий мусиқа уйғунлиги авлодлар ўртасидаги маънавий кўприкнинг мустаҳкамлигига яна бир асос бўлди. Раққосалар ижросидаги шўх-шодон рақслар томошабинларнинг кўнглини кўтариб, байрам кайфиятини янада юксалтирди. Саҳнадан таралган наволар ва рақсларнинг бетакрор жозибаси йиғилганларга чинакам байрамона руҳ улашди.

Чиндан ҳам, инсон ҳаёти – узвийлик ва давомийлик занжирига қиёсланади. Бу занжирнинг ҳар бир ҳалқаси авлодлар ўртасидаги нозик ришталар билан боғланган. Жамиятнинг пойдеворини ташкил этувчи бу боғлиқлик худди дарёнинг тоғдан бошлаб то қуйи қисмигача давом этадиган бепоён оқимига ўхшайди. Нуронийлар – бу дарёнинг тиниқ булоқлари, ҳаётнинг чексиз ҳикматларини ўзида жамлаган манбадир. Ўрта авлод вакиллари – бу булоқларни кенг дарёга айлантириб, жамият равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган шижоатли инсонлар, ёшлар эса ана шу дарёнинг шодон оқими, келажакка талпиниб, янги уфқларни забт этишга интилаётган кучли тўлқиндир. Уч авлоднинг уйғун ҳамкорлиги натижасида эса ирмоқлар, булоқлар дарёларга айланади. Ана шу ҳамкорлик туфайли минг йиллар давомида оққан дарёлар яна ва яна оқаверади.

Замонавий глобаллашув даврида, ахборот оқими ҳаддан ташқари кўп бўлган шароитда, бундай узвий алоқалар миллий ўзликни йўқотмаслик учун энг асосий механизм ҳисобланади. Агар кекса авлоднинг донишмандлиги ва ҳаёт тажрибаси ёшларга ўтмаса, миллий қадриятлар бугунги куннинг ахборот "шовқини"да йўқолиб кетиш хавфи остида қолади. Шу сабабли, бундай алоқалар шунчаки ижтимоий меъёр эмас, балки миллий хавфсизликнинг ажралмас бир қисмидир.

"Уч авлод учрашуви" шунчаки байрам тадбири эмас, балки миллий бирлигимизнинг, маънавий бойлигимизнинг амалдаги ифодаси бўлди. Бу учрашув иштирокчиларни нафақат ўтмишимиздан сабоқ олиш, балки бугунимизни қадрлаш ва эртанги кунимизга ишонч билан қарашга даъват этди. Зеро, авлодлар ўртасидаги узвий алоқа — жамиятимиз барқарорлигининг, миллатимиз бардавомлигининг кафолатидир. Шу боис ҳам бундай тадбирларнинг аҳамияти беқиёс бўлиб, улар келажак авлодлар учун маънавий маёқ вазифасини ўтайди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019