16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 16:22
Жамият 👁 410

Она тили – миллат ғурури, халқ руҳи

Она тили – миллат ғурури, халқ руҳи

1989 йил 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. Ушбу тарихий сана муносабати билан Амударё тумани Маданият бўлимида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда маданият ходимлари, ижодкорлар, ўқитувчилар ҳамда ёшлар иштирок этишди. Тадбирни Халқ депутатлари Амударё туман Kенгаши кoтибияти мудири Мансур Ўразбоев очиб берди.

Мазкур сана халқимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс аҳамиятга эга. Сабаби, миллатимизнинг ўзлигини, ғурурини ва бирлигини ифодалайган она тили — бу халқнинг юраги, унинг руҳияти ва тафаккур тарзидир.

Байрам тадбирда сўзга чиққанлар ўзбек тилининг тарихий илдизлари, бой мероси ва бугунги кунда уни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр юритдилар. Таъкидландики, тил — бу халқнинг ўзлигини асраб қоладиган энг муҳим омил, у миллий маданият, адабиёт, санъат ва маънавиятнинг пойдеворидир.

Ўзбек тили тарих саҳнасида шаклланишида ва юксак даражага кўтарилишида буюк аждодларимизнинг ҳиссаси беқиёс. Хусусан, Маҳмуд Қошғарий ўзининг “Девону луғотит турк” асари орқали туркий тилларнинг бой луғавий хазинасини яратган бўлса, бу асар ўзбек тилининг илдизларини ўрганишда бебаҳо манба бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, Ҳазрат Алишер Навоий ўзининг даҳоларча ижоди билан ўзбек адабий тилини юксак поғонага олиб чиқди. “Муҳокамат ул-луғатайн” асари орқали туркий тилнинг, хусусан ўзбек тилининг гўзаллиги, бой ифода имкониятларини исботлаб берди. Навоий асарлари бугунги кунда ҳам миллий ўзлигимизни англашда, тилимизга меҳр ва фахр билан қарашда бебаҳо мактабдир.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса нафақат саркарда, балки шоир, тарихчи ва тил фидойиси сифатида ўзбек тилининг софлигини сақлаш, уни адабий тил сифатида ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Унинг “Бобурнома” асари ўзбек тилининг адабий имкониятларини амалда намоён этган улкан тарихий ва бадиий ёдгорликдир.

Бугунги кунда ҳам давлат миқёсида ўзбек тилининг нуфузини янада ошириш, уни халқаро майдонда муносиб ўринга олиб чиқиш йўлида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Тил сиёсатида эришилган ютуқлар, ўзбек тили алифбосини такомиллаштириш, уни рақамли технологияларга мослаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар – буларнинг барчаси тилимизни замон билан ҳамнафас ривожлантириш йўлидаги изчил ислоҳотлардир.

Президентимиз Ўзбек тили байрами муносабати билан халқимизга йўллаган табригида таъкидлаганидек, “фарзандларимизни она тилимизга меҳр қўйиб, унинг беқиёс бойлиги ва имкониятларидан баҳраманд бўлишга ўргатиш маънавий-маърифий тарбиянинг ажралмас бир қисмидир. Бу долзарб масала ижодкор зиёлиларимиз, таълим-тарбия, маданият, ёшлар, маҳалла, хотин-қизлар ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари фаолиятида доимо марказий ўринда туриши, бутун жамиятимизда умуммиллий ҳаракатга айланиши керак”.

Байрам тадбирида Маданият бўлимининг истеъдодли хонандалари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари ҳамда бадиий чиқишлар иштирокчиларга байрамона кайфият улашди. Дилтортар наволар, она тилимизни мадҳ этувчи қўшиқлар юракларга фахр ва ифтихор туйғусини олиб кирди.

Ўзбек тили — бу тарихимиз, бу маданиятимиз, бу бизнинг фахримиздир. Уни асраш, ривожлантириш ва келажак авлодларга безавол етказиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026