16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:29
Жамият 👁 394

АМУДАРЁ ТУМАНИ АДЛИЯ БЎЛИМИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА ЕТАКЧИ

АМУДАРЁ ТУМАНИ АДЛИЯ БЎЛИМИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА ЕТАКЧИ

Жамиятимизнинг турли жабҳаларида чуқур илдиз отган коррупция иллатига қарши курашишда Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудлардаги қуйи ташкилотлар томонидан ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Вазирлик ходимлари иштирокида ўтказилаётган тарғибот тадбирларида ОАВ билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этмоқда. Амударё телевидениеси таҳририятининг Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси томонидан молиялаштирилган “Коррупция — давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик ҳам бунинг ёрқин исботидир.

Адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида бўлим ҳуқуқшунослари томонидан жами 4 минг 237 маротаба тарғибот ишлари амалга оширилган. Қолаверса, 4000 нафардан ортиқ фуқароларнинг ҳуқуқий муаммолари ижобий ҳал этилган. Судларга жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатини кўзлаб, 20 дан ортиқ даъво аризалари киритилган ва 400 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик ундириб берилган. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва мониторинг қилиш давомида 907 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан эса ўтган 9 ой давомида 131 та фуқаролик ҳолати далолатномаларига ўзгартириш, тузатишлар киритилиб, такрорий гувоҳномалар расмийлаштириб берилган. Шунингдек, ўз вақтида туғилиши қайд қилинмаган болаларга ҳужжатлар тўпланишида амалий ёрдам кўрсатиш орқали туғилганлиги қайд қилиниб, гувоҳномалар берилган. 109 нафар фуқарога Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларидан гувоҳнома ва маълумотномалар олишда амалий ёрдам кўрсатилган.

Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий йилнинг 9 ойи давомида аҳолига 61 минг 128 та турли хил йўналишлардаги давлат хизматлари кўрсатилган. Туманнинг олис ҳудудларига чиққан ҳолда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш амалиёти мунтазам йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилнинг 9 ойи давомида сайёр тартибда 4 минг 171 та давлат хизматлари кўрсатилган.

Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан эса 2025 йил бошидан бери келиб тушган жами 68 минг 178 та ҳужжат лойиҳалари ўрганилиб, уларнинг 67 минг 665 тасига ижобий, 14 тасига салбий хулосалар берилган. 499 та ҳужжат лойиҳалари эса қайта кўриб чиқиш учун рад қилинган.

Туман Адлия бўлими ва унга қарашли тузилмаларда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг барчаси аҳолига сифатли давлат хизматларини кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар бериш, аҳоли онгида коррупция иллатига нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019