16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:15
Жамият 👁 464

Аҳоли фаровонлиги йўлида муҳим қадам: Амударёда газ таъминоти яхшиланмоқда

Аҳоли фаровонлиги йўлида муҳим қадам: Амударёда газ таъминоти яхшиланмоқда

Сўнгги йилларда юртимизда аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, хонадонларни барқарор иссиқлик, электр энергияси ва ичимлик суви билан таъминлаш борасида изчил ва манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлар Амударё туманида ҳам ўзининг яққол самарасини бермоқда.

Хусусан, туманда табиий газ таъминотини яхшилаш, мавжуд инфратузилмани замон талабларига мослаштириш мақсадида кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи юқори босимли магистраль газ тармоқларини янгилаш орқали аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондириш, газ босимини меъёрлаштириш ва узлуксиз таъминотни йўлга қўйиш устувор вазифа этиб белгиланган.

Бугунги кунда тумандаги Тўлқин, Тошёп, Бўстон овул ва маҳаллалари ҳудудларидан ўтувчи юқори босимли магистраль газ қувурлари босқичма-босқич реконструкция қилинмоқда. Ушбу ҳудудларда қарийб 9,5 километрга яқин табиий газ қувурларини янгилаш ва янги тармоқлар тортиш ишлари “Урганчтрансгаз” унитар корхонаси ходимлари томонидан юқори масъулият ва фидойилик билан амалга оширилмоқда.

Айни пайтда реконструкция ишлари якунланиш арафасида бўлиб, бу эса яқин фурсатларда минглаб хонадонларда газ таъминотининг янада барқарорлашишига хизмат қилади. Мазкур лойиҳа нафақат техник жиҳатдан муҳим, балки аҳоли фаровонлигини ошириш, қиш мавсумида қулай шароит яратиш йўлидаги муҳим қадамдир.

Шу муносабат билан, аҳолининг табиий газ билан боғлиқ эҳтиёжларини қондириш йўлида жонбозлик билан меҳнат қилаётган ишчи-ходимларга туман ҳокимлиги томонидан байрамлар арафасида миннатдорчилик тариқасида тадбир ташкил этилди. “Diamond” ресторанида ёзилган дастурхон атрофида фидокор меҳнаткашлар жам бўлишди.

Тадбирда Амударё тумани ҳокими ўринбосарлари Баҳодир Эрназаров ҳамда Нодирбек Камоловлар иштирок этиб, газ таъминоти тизимини яхшилаш йўлидаги меҳнатлари учун мутахассисларга самимий миннатдорлик билдирдилар. Уларнинг таъкидлашича, аҳоли манфаатига қаратилган бундай ташаббуслар бундан буён ҳам изчил давом эттирилади.

Тадбир давомида ўз меҳнати ва масъулияти билан алоҳида ажралиб турган бир гуруҳ ишчи-ходимлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Бу эса меҳнаткашларга бўлган эътибор ва эътирофнинг ёрқин ифодасига айланди.

Байрамона тадбирга туман Маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар янада файз бағишлаб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Самимий муҳитда ўтган учрашув меҳнат жамоасига янги куч ва илҳом бахш этди.

Аҳоли фаровонлигини ошириш, инфратузилмани ривожлантириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган бундай эзгу ташаббуслар Амударё туманида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаси бўлиб, келгусида ҳам изчил давом этишига ишонч уйғотади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019