16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:12
Жамият 👁 371

ТУМАН ПРОКУРАТУРАСИ ЙИРИК ЛОЙИҲАЛАР ИЖРОСИНИ ЎРГАНДИ

ТУМАН ПРОКУРАТУРАСИ ЙИРИК ЛОЙИҲАЛАР ИЖРОСИНИ ЎРГАНДИ

Бугунги кунда Янги Ўзбекистон бўйлаб амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари нафақат шаҳар ва туманларимиз қиёфасини ўзгартирмоқда, балки аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Давлат дастурлари доирасида барпо этилаётган ҳар бир иншоот — хоҳ у турар-жой мажмуаси бўлсин, хоҳ ижтимоий соҳа объекти бўлсин — сифатли ва хавфсиз тарзда, белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишига асосий масала сифатида қаралади. Шу мақсадда Амударё тумани прокуратураси томонидан ҳудуддаги стратегик қурилиш объектларида назорат тадбирлари ва ўрганишлар олиб борилди.

Маълумки, аҳолини арзон ва сифатли уй-жой билан таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Амударё туманининг Дўстлик маҳалласи ҳудудида қад ростлаётган “Янги Ўзбекистон” массиви ана шундай йирик лойиҳалардан биридир.

Туман прокуратураси масъул ходимлари мазкур массивда бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан яқиндан танишдилар. Ўрганиш жараёнида асосий эътибор биноларнинг сифати, қурилиш материалларининг стандартларга мослиги ва энг муҳими — ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитларига қаратилди.

Қурилиш майдони — бу юқори хавф манбаи санлади. Шу боис, прокуратура ходимлари томонидан техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши, ишчиларнинг махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси қатъий назорат қилинди. Зеро, ҳар бир бино пойдеворида нафақат бетон ва ғишт, балки инсон меҳнати ва хавфсизлиги ётади.

Прокуратура ходимларининг навбатдаги назорат манзили туманнинг Оқ олтин овули бўлди. Бу ерда келажагимиз эгалари бўлган жажжи болажонлар учун мўлжалланган 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биносининг қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Мазкур ижтимоий объект Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги “2025 — 2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 454-сонли Қарори асосида барпо этилмоқда.

Ижтимоий объектлар, айниқса, боғча ва мактаблар қурилишида масъулият икки ҳисса ортади. Чунки бу биноларда эртага фарзандларимиз таълим-тарбия олади. Шу боис, прокуратура вакиллари бинонинг лойиҳа-смета ҳужжатларига мослигини, иссиқлик тизими, санитария-гигиена талаблари ва пардозлаш ишларининг сифатини чуқур таҳлил қилдилар.

Айтиш керакки, ижтимоий соҳа объектларини қуришда қурилиш қоидалари ва нормаларига қатъий амал қилиш жамият ҳаётида беқиёс аҳамиятга эга. Мактаблар, боғчалар, шифохоналар, маданият уйлари, спорт иншоотлари каби объектлар аввало инсон саломатлиги, хавфсизлиги ва қулайлиги учун хизмат қилади. Шу боис уларни барпо этиш жараёнида белгиланган меъёрий талабларга риоя этиш асосий шарт ҳисобланади.

Қурилиш қоидалари ва нормалари биноларнинг мустаҳкамлиги, сейсмик барқарорлиги, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария-гигиена талабларига жавоб беришини таъминлайди. Айниқса, юртимиз сейсмик фаол ҳудудда жойлашганини инобатга олсак, лойиҳалаш ва қурилиш ишларида ушбу меъёрларга амал қилиш инсон ҳаётини сақлаб қолишда ҳал қилувчи омилдир. Қоидаларга риоя қилинмаган ҳолларда эса турли авариялар, қурилиш нуқсонлари ва инсон саломатлигига таҳдид солувчи ҳолатлар юзага келиши мумкин.

Шунингдек, меъёрларга мувофиқ қурилган ижтимоий объектлар узоқ йиллар давомида самарали хизмат қилади, таъмирлаш харажатлари камаяди ва давлат маблағларидан оқилона фойдаланиш таъминланади. Бундай иншоотлар фуқароларда ишонч уйғотади, ижтимоий инфратузилманинг барқарор ривожланишига хизмат қилади.

Ўрганишлар давомида фақат текширув билан чекланиб қолинмади. Жойининг ўзида пудратчи ташкилот раҳбарлари, муҳандислар ва қурувчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Суҳбат чоғида қурувчиларни қийнаётган муаммолар, қурилиш материаллари таъминотидаги эҳтимолий узилишлар ва молиялаштириш масалалари ўрганилди.

Пудратчи ташкилотларга қурилиш ишларини белгиланган жадвал асосида, сифат кўрсаткичларини туширмаган ҳолда, ўз вақтида якунлаш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди. Шунингдек, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, талон-торожликка йўл қўймаслик ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Хулоса ўрнида айтганда, Амударё тумани прокуратураси томонидан олиб борилаётган бу каби назорат тадбирлари қоғоздаги рақамларнинг ҳаётда ўз ифодасини топишига, халқимиз учун қурилаётган уй-жойлар ва боғчаларнинг узоқ йиллар беминнат хизмат қилишига кафолат бўлади. Зеро, қонун устуворлиги таъминланган жойда сифат ва тараққиёт бўлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019