16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:56
Жамият 👁 348

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва уйғунлашган фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Амударё тумани прокурори – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши раиси Баҳром Машарипов раислигида бўлиб ўтган кенгайтирилган идоралараро йиғилиш ҳам айни шу мақсадларга, яъни ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги фаолият таҳлилига бағишланди. Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган мазкур йиғилишда туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, туман прокуратураси масъуллари, Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбарлари ҳамда тумандаги бошқа мутасадди ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги асосий масала сифатида ўтган 2025 йил давомида туманда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда йўл қўйилган камчиликлар ва мавжуд муаммолар чуқур таҳлил қилинди. Туман прокурори Баҳром Машарипов йиғилишни очар экан, ўз маърузасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хатоларга алоҳида тўхталиб ўтди. Таъкидланганидек, 2025 йил давомида қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган юзга яқин назорат тадбирлари натижасида 1200 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу ҳолатларни бартараф этиш ва қонунийликни тиклаш мақсадида 314 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган. Бу рақамлар ортида нафақат назорат фаолияти, балки жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги қатъий ҳаракатлар ётибди.

Шунингдек, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини тинглаш ва муаммоларига ечим топиш масаласи ҳам прокуратура органларининг диққат марказида бўлди. Ҳисобот даврида келиб тушган жами мингдан ортиқ мурожаатларнинг 825 таси бевосита прокуратурада кўриб чиқилган бўлса, шундан 392 таси қаноатлантирилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. “Инсон қадри учун” тамойили асосида ташкил этилган 27 та сайёр қабулда 300 га яқин жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари тингланиб, уларнинг ижобий ечими бўйича тегишли чоралар кўрилди. Бундан ташқари, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунбузарликларнинг олдини олиш мақсадида 500 га яқин тарғибот тадбирлари ўтказилгани ҳам профилактик ишларнинг кўламидан далолат беради.

Бироқ, йиғилишда эришилган натижалар билан бирга, йўл қўйилган жиддий камчиликлар ҳам рўй-рост айтиб ўтилди. Хусусан, аниқланган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилиниб, бунга асосан айрим идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул шахсларининг ўз хизмат вазифаларини лозим даражада билмаслиги, уларда касбга садоқат руҳи шаклланмаганлиги сабаб бўлаётгани кескин танқид остига олинди. Шунингдек, ишларни тўғри ташкил этмаслик, соҳада тизимли хато ва камчиликларга йўл қўйиш, энг ёмони — мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш борасида шахсий ташаббуснинг йўқлиги асосий омиллар сифатида кўрсатилди. Прокурор ўз сўзида хизмат вазифасига юзаки ва масъулиятсизлик билан қараб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган ходимларга нисбатан бундан буён қатъий чоралар кўрилиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа алоқадор идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан изоҳлари тингланди. Муҳокамалар якунида Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра, Амударё туманида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳокимлик, идора ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Белгиланган вазифаларнинг ижроси қатъий назоратга олинди. Зеро, қонун устувор ва жазо муқаррар бўлган юртдагина тараққиёт ва фаровонлик ҳукм суради.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019