16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:38
Жамият 👁 328

Меҳнат ярмаркасида 16 нафар фуқаро доимий ишга жойлашди

Меҳнат ярмаркасида 16 нафар фуқаро доимий ишга жойлашди

Амударё туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса ишсиз алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш орқали уларнинг ижтимоий масъулиятини оширишга қаратилган навбатдаги амалий тадбир — бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Туман Камағаллликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Амударё тумани бўлими билан ҳамкорликда ўтказган мазкур ярмарка ишсиз фуқароларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳат бериш ҳамда касбга йўналтириш каби вазифаларни ўзида жамлади.

Тадбирда ҳамкор ташкилотлар ва тижорат банклари вакиллари фаол иштирок этди. Хусусан, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Амударё тумани бўлими бошлиғи Алишер Юлдашев, Мажбурий ижро бюроси Амударё тумани бўлими бошлиғи, И-даражали юрист Медетбай Исметуллаев, шунингдек, туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Пробатсия бўлими бошлиғи Руслан Искандаровлар ярмарка жараёнида иштирокчилар билан мулоқот қилиб, бандлик масалаларидаги мавжуд имкониятлар ва ҳамкорлик йўналишларига тўхталди.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 37 та корхона ва ташкилот 127 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Бу эса иш қидираётганлар учун танлов имкониятини кенгайтириб, турли соҳа ва йўналишларда ишга жойлашишга йўл очди. Ярмаркада жами 52 нафар фуқаро иштирок этди. Улар орасида ишсизлар, пробатсия ҳисобида турган шахслар, алимент тўловчилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар борлиги тадбирнинг ижтимоий аҳамиятини янада оширди.

Ярмарка давомида туман Камағаллликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари иштирокчиларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатди. Жумладан, бўш иш ўринлари ва уларга ишга жойлашиш тартиблари тушунтирилди, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш имкониятлари бўйича маълумотлар берилди, фуқароларни хорижий давлатларга қонуний асосда ишга жойлаштириш масалалари юзасидан маслаҳатлар тақдим этилди. Шунингдек, меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасига оид ҳуқуқий кўмакни кучайтириш мақсадида видеороликлар, баннерлар, брошюра ва буклетлар орқали кенг тарғибот ишлари ҳам ташкил этилди.

Тадбирнинг амалий натижаси сифатида 16 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди. Улардан 10 нафари алимент тўловчилар бўлиб, 6 нафари эса ишсиз фуқаролардир.

Бундан ташқари, 17 нафар фуқарога меҳнат қонунчилигига оид масалалар ҳамда мавжуд бўш иш ўринларига ўтказиладиган танловлар бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатилди. Ярмарка жараёнида алоҳида йўналишлар кесимида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди: 12 нафар фуқарога бўш иш ўринлари ва ишга жойлашиш тартиблари бўйича, 8 нафар фуқарога касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича, 12 нафар фуқарога хорижда ишлаш имкониятлари бўйича, 8 нафар фуқарога меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазаси масалалари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар, зарур маълумот ва тавсиялар берилди.

Амударё тумани Камағаллликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан бундай тадбирларни тизимли равишда давом эттириш режалаштирилган.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026