16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 02:58
Қишлоқ хўжалиги 👁 102

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Ер — бебаҳо бойлик, ризқ-рўзимиз манбаи ва келажак авлодларга қолдириладиган энг катта меросдир. Бу бойликдан унумли фойдаланиш, унинг ҳар бир қаричидан самарали ҳосил олиш ва мавжуд ресурсларни илмий асосланган ҳолда бошқариш бугунги даврнинг энг долзарб вазифаларидан бирига айланган.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, энг аввало, ердан фойдаланиш маданиятини юксалтириш ва соҳага замонавий технологияларни жорий этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ана шундай эзгу мақсадлар ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида кўргазмали-амалий семинар ўтказилди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятларни ишга солишга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Семинарда ишчи гуруҳ аъзолари, агрокластерлар раҳбарлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари вакиллари, томорқа ер эгалари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди. Асосий эътибор ушбу йўналиш бўйича қабул қилинган Президент қарорларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтиришга қаратилди. Зеро, давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган ушбу ҳужжатлар замирида ердан оқилона фойдаланиш орқали халқимиз фаровонлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини янги босқичга олиб чиқишдек улуғвор мақсадлар мужассам.

Тадбир давомида алоҳида таъкидланганидек, эндиликда фақат асосий экин майдонлари билан чекланиб қолмасдан, дала четлари, каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда суғориш тизимлари атрофидаги бўш ётган ерлардан ҳам унумли фойдаланиш лозим. Бундай майдонларда турли хил маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйиш нафақат маҳсулот ҳажмини оширади, балки қишлоқ жойларида аҳоли бандлигини таъминлашда қўшимча манба бўлиб хизмат қилади. Бу, ўз навбатида, ҳар бир қарич ернинг эгаси бўлиши ва ундан даромад олинишини англатади.

Чиндан ҳам, бугунги кунда жаҳон бозорида рақобатдош бўлиш учун фақатгина маҳсулот етиштириш етарли эмас. Энг муҳими, бу маҳсулотлар халқаро стандартларга жавоб бериши ва тегишли сертификатларга эга бўлиши шарт. Семинар иштирокчиларига республика бўйича органик маҳсулотлар етиштириш ҳажмини кенгайтириш ва сертификатланган майдонларни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.Хусусан, халқаро тан олинган сертификатларнинг афзалликлари алоҳида қайд этилди.

Ушбу ҳужжатлар маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқлаб, улар хорижий ҳамкорларнинг ишончини қозонишда, экспорт географиясини кенгайтиришда ва маҳсулотларни юқори нархларда сотишда беқиёс аҳамиятга эга. Импорт қилувчи давлатлар учун сертификатланган маҳсулотлар шаффофлик ва сифат кафолати демакдир, бу эса халқаро савдо жараёнларини сезиларли даражада енгиллаштиради.

Давлат томонидан деҳқон ва фермерлар учун яратилаётган имтиёзлар, ишлаб чиқаришдан тортиб, маҳсулотни қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилишгача бўлган занжирни қўллаб-қувватлаш чоралари семинарнинг диққат марказида бўлди. Инфратузилма ва логистика имкониятларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар қишлоқ хўжалиги ходимларига янги куч ва шижоат бағишлаши шубҳасиз.

Шунингдек, соҳани рақамлаштириш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Бугунги замон деҳқони замонавий ахборот технологиялари билан ҳам тиллаша олиши керак. Тадбирда ички фитосанитария сертификатларини расмийлаштириш тартиби, «Agroko‘makchi» мобил иловаси орқали электрон «Дала дафтари»ни юритиш тизими бўйича амалий кўрсатмалар берилди. Бундай инновацион ечимлар бюрократик тўсиқларни камайтиришга, иш жараёнини тезлаштиришга ва ҳар бир жараённи мониторинг қилиб боришга имкон беради.

Семинар якунида ер эгаларига қарор ижросига масъулият билан ёндашиш, дала четларидаги имкониятларни бой бермаслик ва босқичма-босқич органик деҳқончиликка ўтиш бўйича тавсиялар берилди. Зеро, бугунги интилишлар эртанги тўкинчилик ва фаровонлигимизнинг мустаҳкам пойдеворидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019