18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 02:31
Жамият 👁 4,248

Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди

Кекса авлод вакилларининг эҳтиёжларини ўрганиш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш бугунги кунда давлат ижтимоий сиёсатининг ажралмас қисми бўлиб, бу борада фахрийлар ташкилотлари, жамоат бирлашмалари ва маҳалла фаоллари ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга кучайиб бормоқда.

Инсон қадрини улуғлаш ғояси амалий ишларда ўз ифодасини топар экан, айниқса, Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида матонат ва фидокорлик кўрсатган меҳнат фахрийларига эътибор қаратиш, уларнинг ҳаётини енгиллаштириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Зеро, бу авлод вакилларининг ҳар бири ўз даврида элу юрт олдидаги бурчини сидқидилдан адо этган, оғир синовлар гирдобида ҳам умидини йўқотмаган инсонлардир.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида «Нуроний» жамғармасининг Амударё тумани бўлими вакиллари туманда истиқомат қилувчи фронторти меҳнат фахрийлари, муҳтарама онахонлар ҳолидан хабар олишди.

Уруш йилларининг оғир ва машаққатли синовларини, ундан кейинги қайта тикланиш даври қийинчиликларини сабр-матонат билан енгиб, бугунги тинч ва фаровон кунларимиз пойдеворини қўйишда беқиёс ҳисса қўшган фахрий онахонларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди, уларнинг ҳол-аҳволи ва эҳтиёжлари ўрганилди.

Ташриф давомида масъуллар Аёқчи маҳалласида истиқомат қилувчи 1929 йилда туғилган Тўхта момо Болтаева, Боғ маҳалласида яшовчи 1930 йилда таваллуд топган Ҳайитбика момо Қўчқорова ҳамда Жумуртов шаҳарчасида яшовчи, 1925 йилда дунёга келган Турсин момо Болтабоева хонадонларида бўлишди.

“Нуроний” жамғармасининг Амударё туман бўлими бошлиғи Бекман Алаберганов ва бошқа мутасаддилар Чойкўл овулида истиқомат қилувчи 1930 йилда туғилган Шукур момо Ҳайтакова, Ўзбекистон маҳалласида яшовчи, 1929 йилда таваллуд топган Хадича момо Ҳайтимбетова ва Жайхун овулида истиқомат қилаётган 97 ёшли онахон Ханифа момо Сабирова хонадонларида ҳам бўлдилар.

Бундан ташқари, Хизр эли маҳалласида истиқомат қилувчи 1915 йилда туғилган Парда момо Бекниязова ҳамда Дўстлик маҳалласида яшовчи 96 ёшни онахон Орзигул момо Мадаминовалар хонадонига ҳам ташриф уюштирилиб, уларнинг турмуш шароити билан яқиндан танишилди.

Самимиятга бой кечган суҳбатлар чоғида момолар ўз даврида чеккан заҳматлари, ёшлик йиллари ва суронли давр хотираларини ёдга олдилар. Уларнинг ҳикоялари бир авлоднинг эмас, балки бутун бир даврнинг ёзилмаган солномасидир. Ташриф буюрувчилар томонидан фахрий онахонларга байрам совғалари топширилиб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Елкасида давр юкини кўтариб, бутун умрини ҳалол меҳнатга, фарзандлар тарбияси ва ватан равнақига бағишлаган момоларнинг юз-кўзидан шукроналик, тилидан эзгу дуолар аримайди. Улар ўз дуоларида юртимизга тинчлик-омонлик, элимизга фаровонлик ва мустақиллигимиз абадий бўлишини тилаб, меҳмонларга миннатдорлик изҳор қилдилар.

Кекса авлод вакилларини эъзозлаш, уларнинг бой ҳаёт ва меҳнат тажрибасини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган бундай хайрли тадбирлар “Нуроний” жамғармаси томонидан туман бўйлаб изчил давом эттирилмоқда. Бундай ташрифлар фақат байрам кунлари билан чегараланиб қолмай, йил давомида мунтазам ташкил этилаётгани эса фахрийларга кўрсатилаётган ғамхўрлик тизимли тус олганидан далолат беради.

Бир умр ҳалол меҳнат билан яшаган инсоннинг қадрини билиш — жамият етуклигининг ўлчовидир. Фахрийлар хонадонига уюштирилган ҳар бир ташриф, уларга айтилган ҳар бир самимий сўз авлодлар ўртасидаги риштани мустаҳкамлайди ва ёшларга ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026