19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 07:41
Жамият 👁 135

ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЙМА УЙ ЮРИБ СУҲБАТЛАШДИ

ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЙМА УЙ ЮРИБ СУҲБАТЛАШДИ

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунига мувофиқ маҳаллий Кенгаш депутатлари сайловчилар билан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, сиёсий  партия ташкилоти билан учрашувлар ўтказишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари таъминланишини назорат қилиш ҳуқуқига эга.

Ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан келиб чиқиб фаолият юритаётган халқ депутатлари туман Кенгаши  депутатлари ҳам ўзларининг сайловчилари билан белгиланган муддатларда  учрашувлар ўтказиб, уларнинг ҳаётини чуқур ўрганиб, турмушидаги муаммо ва камчиликларнинг бартараф этилишига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Депутатлар фаолиятида 2020 йил аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун курашда ўзига хос йил бўлди. Коронавирус пандемияси тарқалиши муносабати билан ўрнатилган карантин чекловлари туфайли кўпгина меҳнат муҳожирлари ўз уйларида қолишга мажбур бўлди, айрим тадбиркорлик субъектлари фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилгани учун даромадидан айрилди.

Ана шундай вазиятда аҳолининг  ночор қатламлари ижтимоий ҳимояга олиниб, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, пул маблағлари билан таъминлаб турилди, ишга яроқли ишсиз аҳолининг ўз уйларида қолиб даромад топишига кўмаклашилди.

Шубҳасиз, бунингдек халқимизга хос бир-бировга меҳр-мурувват кўрсатиш, оғир кунида елкадош бўлишдек ҳаётбахш урф-одат, анъаналаримизнинг кенг ёйилишида маҳаллий депутатларнинг ҳам ўрни алоҳида эканлиги барчага аён.

8 январь куни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Баҳодир Болтабоев ҳам ўзи депутат бўлиб сайланган ҳудуд - Қипчоқ овул фуқаролар йиғини ва Уйшин маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, йиғинлар иш фаолияти, аҳоли билан ишлашиш ҳолатини ўрганди, фаолияти янада самарадор бўлиши учун зарур тавсия ва маслаҳатлар берди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – аҳолига энг яқин ва уларнинг суянчиғи, маслаҳатгўйи бўлган ташкилот. Шу боисдан ҳам ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари ўз ҳудудининг катта-ю кичигини таниши, ҳаётидан хабардор бўлиши, лозим бўлса, қўллаб-қувватлаши керак. Депутат бу борада Қипчоқ овулида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар билан яқиндан танишди, орган ходимларининг иши самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашишни яна ҳам жонлантириш юзасидан йўл-йўриқлар берди.

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь кунги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида  аҳолининг  эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоя  қилишни кучайтириш борасидаги белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида фуқаролар йиғини масъуллари билан уйма-уй юриб, аҳоли турмуш тарзи билан танишди, ҳаётидаги муаммоларни ўрганди. Ўрганиш жараёнида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, имконияти чекланган фуқаролари бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Депутат ташрифидан ва йиғин ходимларининг йўқлаб келганидан сайловчилар хурсанд бўлишди ва дилдан суҳбатлашдилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026