16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:50
Иқтисодиёт 👁 227

ТУМАНДАГИ БОШ ВАЗИР ҚАБУЛХОНАСИ ТАДБИРКОРЛАР КЎМАКЧИСИГА АЙЛАНДИ

ТУМАНДАГИ БОШ ВАЗИР ҚАБУЛХОНАСИ ТАДБИРКОРЛАР КЎМАКЧИСИГА АЙЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Амударё туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан тегишли ишчи гуруҳ, штаб, ваколатли органлар вакиллари ҳамкорлигида тадбиркорларга уларни қийнаётган, фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этишда яқиндан кўмак берилмоқда. Қабулхона ҳузуридаги фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва тадбиркорларнинг бошқа вакилларидан иборат Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши билан ҳам бу борада мунтазам равишда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ўтган 2020 йил давомида қабулхона томонидан ҳудудларда 42 та сайёр қабуллар ташкил этилди. Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда ўтказилган суҳбатлар давомида қабулхонада жами 326 та масалалар бўйича 313 та мурожаатлар рўйхатга олинди. Келиб тушган мурожаатларнинг 10 таси Республика миқёсидаги, 102 таси Қорақалпоғистон Республикаси миқиёсидаги, 201 таси туман миқёсидаги мурожаатлар бўлиб, мурожаатларнинг 71 таси ўтказилган сайёр қабуллар орқали, 98 таси бевосита қабулхонага мурожаат қилиш орқали, 139 таси “Ишонч телефони” орқали, 5 таси махсус портал орқали электрон тарзда келиб тушган.

Мурожаатлар асосан кредит ажратиш масаласида бўлиб, ушбу масала бўйича 104 та мурожаат қабул қилинди. Шунингдек, ер, кадастр ва архитектура қурилиш масалалари бўйича 58 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, уларда асосан ер ресурслари ва давлат кадастри масаласи,  фермерлик ер масалалари, бино-иношоотлар ажратиш масалалари бўйича кўмак бериш сўралган. Ундан ташқари, инфратузилма масалалари бўйича 20 та, бошқа масалалар бўйича эса 144 та мурожаат қабул қилинди. Рўйхатга олинган 313 та мурожаатдан 251 таси қаноатлантирилди. Қолган 72 тасига тушунтиришлар берилиб, 3 та мурожаат рад этилди.

Ўтган йил давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши мобайнида муддат бузилиши, юзаки кўриб чиқиш ҳолатларига йўл қўйган корхона-ташкилот раҳбарларига ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан 7 та тақдимнома хатлари киритилиб, 4 нафар ходимга нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилди.

Қабулхонага 2020 йил 8 июль куни Тош ёп овулида яшовчи Давлатбой Жуманиязовнинг томорқасидаги иссиқхонасини кенгайтириш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича 30 млн. сўм кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилди. Шундан сўнг, Халқ банкининг туман филиали кўмагида ушбу масалани ҳал этишга эътибор қаратилгани натижасида тадбиркор кредит маблағи эвазига томорқасидаги 7 сотих ер майдонига иссиқхона ташкил қилди. Ҳозирги кунда қўшимча даромад манбаига эга бўлган тадбиркор оила аъзолари билан биргаликда иссиқхонада иккинчи экиш мавсумига тайёргарлик кўришмоқда.

2020 йил 19 октябрь куни "Сарвинисо-Мавжуда" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Кенжабой Ражабов ҳам рухсатнома, лицензия ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳамда банкдан кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб Қабулхонага мурожаат қилди. Ушбу мурожаат ҳам атрофлича ўрганиб чиқилди ва ҳал этилишига яқиндан ёрдам кўрсатилди. Корхонасида янгидан учта иш ўрнини яратиб, 3 нафар фуқаро иш билан таъминланди.

Қабулхона ҳузурида ташкил этилган фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва тадбиркорларнинг бошқа вакилларидан иборат Жамоатчилик Кенгаши томонидан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммолар ўрганилиб борилмоқда. Ўтган йил мобайнида Кенгаш томонидан 12 марта йиғилиш ўтказилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига 17 та таклифлар киритилди.

Қабулхонанинг амалий ёрдами туфайли, элимиз фаровонлигига ҳисса қўшаётган тадбиркорлар сони кўпаймоқда. Тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, муаммоларига ечим топишда Қабулхона томонидан кўрсатилаётган қатор амалий ёрдам ишбилармонликни рағбатлантиришга, аҳолига хизматлар кўрсатишни яхшилашга муҳим ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019