16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:21
Жамият 👁 175

У АЙТМОҚЧИ БЎЛГАН ҚЎШИҚЛАР

У АЙТМОҚЧИ БЎЛГАН ҚЎШИҚЛАР

Ҳамюртимиз, шоир-педагог Худойберган Жумамуродов муборак 70 ёшни қаршилади.

Худойберган Жумамуродов 1951 йилнинг 14 январь куни туманимиздаги Юсуфхўжа овулида туғилди. Отаси хўжаликда трактор бошқариб, ўз меҳнати билан элга танилган инсон бўлган.

У ҳозирги 12-сонли мактабда таълим олди. Кейинчалик Манғит шаҳридаги 16-сонли ўрта мактабни ўқиб тугатди. Дастлаб меҳнат фаолиятини қурилиш идорасида токарь устага шогирд бўлиб ишлашдан бошлади.

Ишлаш билан бир пайтда ўзининг азалий орзуси – олий ўқув юртига кириб ўқишга бўлган иштиёқи сабаб пухта тайёргарлик кўриб борди. Натижада 1968 йилда Нукус давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетининг сиртқи бўлимига қабул қилинди.

Ўқиш билан бирга иш фаолиятини ҳам давом эттирди. Ҳарбий хизматни тугатиб қайтгач, Манғит шаҳридаги маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасида дурадгор-уста вазифасида ишлади. Ўқитувчиликни 1977 йилдан 13-сонли ўрта мактабда она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлиб ишлашдан бошлади.

1982 йилдан бошлаб то 2006 йил меҳнат нафақасига чиққунига қадар 12-сонли мактабда ўқитувчи бўлиб ишлади.

Худойберган ака жонкуяр устоз бўлиш билан бирга оилада меҳрибон ота ҳамдир. У турмуш ўртоғи Ўғилжон опа билан беш нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказди. Ўғиллари – Умар, Нодир, Жасур, қизлари – Зулхумор, Дилбарлар эл корига ярайдиган меҳнаткаш инсонлар бўлиб етишган.

Уни бошқалардан ажратиб турадиган томони – унинг шоирлиги, шеъриятга ошнолиги.

Унинг ижодга, шеъриятга бўлган ихлоси бобоси Жумамурод отадан ўтган десак хато қилмаймиз. Жумамурод ота арабча саводхон бўлиб, кўпгина эртак ва афсоналарни ёддан айтиб бериб, тингловчиларда катта таассурот уйғотган. Бу жиҳатлар доимо унинг яқинида бўлган ёш Худойберганнинг қалбида адабиётга меҳр уйғотгани чин ҳақиқат.

– 16-сонли ўрта мактабда ўқиб юрган кезларимда менда бирданига кескин ўзгариш ҳоллари рўй берди, – дея эслайди Худойберган Жумамуродов. – Устозимиз адабиёт ўқитувчиси Жуматов Шомурод аканинг дарс ўтишлари менга ёқиб қолди. Фанга қизиқишим ортиб, мактабдаги адабиёт тўгарагига қатнашиб бошладим. Устозим Шомурод аканинг кўрсатмаларига биноан ёзган шеърларимни “Амударё ҳақиқати” газетаси таҳририятига олиб бордим. Таҳририятда С.Хўжаниёзов мени очиқ чеҳра ва самимият билан кутиб олди. У шеърларимни бирма-бир кўздан кечириб, йўл-йўриқ, маслаҳат берди.

Х.Жумамуродов 53 йилдан буён ижод майдонини тарк этмай келмоқда. Шу кунгача сақланиб келаётган мингдан ортиқ шеърларидан фақатгина 200 га яқини сараланиб, Тошкентдаги «Турон замин зиё» нашриётида «Мен айтмоқчи бўлган қўшиқлар» туркумида нашр қилинди. Бу уни янада тинимсиз ижод қилишга ундади. Айниқса, шоир Аҳмад Нафас билан ижодий ҳамкорлик унга янада куч бағишлади.

Фахрий устоз ижодида замонга хос ва мос бўлган ранг-баранг мавзуларда Ватанга бўлган муҳаббат, табиат гўзалликлари, ота-онага ҳурмат ва уларни сидқидилдан эъзозлаш, дўст-ёрларга содиқлик муносабатлари, оила ва фарзанд тарбияси, илм ва билимга чанқоқлик фазилатлари, севги ва муҳаббат ғояларини таърифлаш каби шеърлар асосий ўринни эгаллайди. Шеърларининг кўпчилигини қўшиққа мос оҳангда ёзишга ҳаракат қилади.

Шеърларининг мухлиси бўлган ихлосмандлар таклифига биноан «Муҳаббат ҳақида шеър ёз дедилар» деб номланган шеър ёзди. Шу сабаб бўлди-ю, муҳаббат мавзусида дастхат қилиб ёзилган, лекин эгасини тополмай қолиб кетган шеърларини тўплади. Уларга янгидан сайқал бериб, 340 га яқин шеърни жамул-жам қилди ва «Муҳаббатим – зеб-зийнатим» деб номланувчи лирик шеърлардан иборат қўшиққа мос оҳангда ёзилган тўпламини нашр қилдириш тараддудига тушди.

...Худойберган Жумамуродовнинг дастлабки шеърий-тўплами илгари айтиб ўтганимиздек «Мен айтмоқчи бўлган қўшиқлар» деб аталади. У ўз олдига буюк режалар қўйган. Бир китобдаги шеърлар билан у айтмоқчи бўлган қўшиқлар тугамайди.

Шоир қаламидан тўкилган ҳар бир сатр унинг кўнгил мулки. Ижодкорнинг кўнгил мулки эса янги-янги шеър, достон, ҳикояларни яратаверади. Худойберган ака «Жайхун илҳомлари» нодавлат нотижорат ташкилотнинг аъзоси сифатида ҳам барча тадбирларда фаол қатнашади. Ҳар сафар янги шеърлари билан келади.

Устоз шоир бугунги кунда серғайрат, тинимсиз ижод билан банд. У айтмоқчи бўлган қўшиқлар кўп ҳали. Келгусида газетамиз орқали шоирнинг ижод намуналаридан баҳраманд қилиб боришга ҳаракат қиламиз.

 

Ўрозали РЕЙИМОВ, «Жайхун илҳомлари» ННТ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019