16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:50
Адабиёт 👁 186

«Жайхун илҳомлари» нодавлат нотижорат ташкилоти ижодкор ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди

«Жайхун илҳомлари» нодавлат нотижорат ташкилоти ижодкор ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди

Туманимизда «Жайхун илҳомлари» нодавлат нотижорат ташкилотининг иш бошлаганига 5 йилдан зиёд вақт ўтди. Бу муддат ичида мазкур ташкилот ҳаваскор шоир, ёзувчилар, санъатсевар ёшларни излаб топиш ва уларнинг ижод намуналарини элга танитиш мақсадида фаолият олиб борди.

Ташкилот аъзоларининг ижодкор ёшларни кашф қилиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида Назархон овулидаги 3-сонли умумтаълим мактабида бўлди. Бу мактабда ёш иқтидор эгалари жуда кўп. Улар ўзларнинг жажжи шеър ва ҳикоялари билан кўпчиликка манзур бўлиб келишмоқда. Мактабнинг 9-синф ўқувчиси Шаҳзода Жўллибоева, Тошкент шаҳрида ўтказилган кастингда қатнашиб, ғолиб бўлиб, ёш журналистлар мактабига қабул қилинди.

Мактаб ўқувчиларидан Навбаҳор Сарсенбоева, Қундуз Алибоева, Муҳаббат Ўринбосарова, Шаряр Қурбонбоев, Шахсанам Қосимова, Мийиргул Ўрозбоева, Сендуғаш Давлатбоевалар ҳам ўзларининг ижодий намуналари билан анча танилган. Уларнинг бадиий ижодиётда ютуқларга эришишида мактабнинг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Жулдыз Турғанбоева, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Фарида Ендирбоеваларнинг саъй-ҳаракатлари салмоқли бўлмоқда.

Қолаверса бой адабиётга эга бўлган мактаб кутубхонаси ҳам доим ўқувчилар хизматида. Ўқув зали мунтазам ишлаб турибди. Кутубхона мудираси Тазахон Хидирниязова мактаб ўқувчилари учун зарур китобларни топиб беришга доимо тайёр.

Мактабда ота-оналар билан бўлган учрашувда “Жайхун илҳомлари” нодавлат-нотижорат ташкилоти раиси Ўрозали  Рейимов сўзга чиқиб, ижодкор ёшлар учун яратиб қўйилган кенг имкониятларга тўхталиб ўтди. Жумладан, ҳаваскор шоир ва ёзувчиларнинг шеър, ҳикоялари “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталари саҳифаларида, Амударё телевидениесининг кўрсатувларида мунтазам ёритиб борилаётган айтиб ўтилди. Шунингдек, туманимизда ташкил этилган нашриёт орқали ижодкорларнинг китоблари чоп этилиши ҳам йиғилганларга тушунтирилди.

Ташкилот томонидан ёш ижодкорларга ҳар томонлама ёрдам бериб, қулайликлар яратиб қўйилганлиги учун мактабнинг мураббийлар жамоасига, ота-оналарга миннатдорчилик билдирилди.

“Жайхун илҳомлари” нодавлат-нотижорат ташкилотининг асосий мақсади адабиёт, мусиқа, бадиий ва амалий санъат равнақига ҳисса қўшиш ва ҳаваскор шоирлар, ҳаваскор ёзувчилар, ижодкорлар, санъаткорлар, амалий санъат усталарини қўллаб-қувватлаш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашда ёрдам беришдан иборат.

Сўнгги яқин йилларда туманимизда яшаб, ижод қилаётган шоир ва ёзувчиларнинг 40 дан зиёд китоблари чоп этилиб, ўқувчиларга тақдим этилди. Бу ютуқларда ҳам мазкур ташкилотнинг муносиб ҳиссаси бор албатта.

Ташкилот томонидан ёш иқтидор эгаларини излаб топиш ишлари тизимли давом эттилмоқда. Ташкилотнинг асосий мақсади туманимиздаги иқтидор эгаларини излаб топиб, уларнинг ижод намуналарини  оммага таништиришдир. Бу борада туманимизда кенг имкониятлар бор. Ўз ижод намуналари ўқувчиларга тақдим қилишни истаган ҳар бир ижодкор бу ташкилотга мурожаат қилиши мумкин. Мурожаат қилувчилар ташкилот аъзолигига қабул қилинади ва ижод намуналари мунтазам ёритиб борилади.

Ўрозали РЕЙИМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019