19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 05:21
Жамият 👁 243

ЗУЛФИЯ ШEЪРЛАРИДА АЁЛ ВА ОНА ТИМСОЛИ

ЗУЛФИЯ ШEЪРЛАРИДА АЁЛ ВА ОНА ТИМСОЛИ

Зулфия ўзбек шеъриятига баҳор таровати, инсонийлик туйғулари, аёллик латофати, оналик муҳаббати билан кириб келган қалами ўткир шоира эди. Шеърларидаги мавзулар хилма-хиллиги унинг серқирра ижодкорлигини англатса, аёл ва она мадҳи эса шоиранинг мўътабар опа-сингилларига сирдош, ҳамфикрлигидан, мунис оналарга чексиз муҳаббати, эҳтиромидан далолат. Шоиранинг мислсиз илҳом денгизининг сабабчиси ҳам айнан муштипар онаси эди. Чунки Зулфияхонимнинг ҳаётга, бадиий адабиётга, мўъжизаларга ишониб, шеъриятга муҳаббати уйғонишида онасининг ҳиссаси беқиёс эканлигини шоиранинг ўзи шундай таъкидлайди:
“Мўъжизаларга сабаб бўлувчи, дунёни фош қилувчи, инсониятни ажойиботлар сари етакловчи ”сўз”га бўлган меҳрни оддийгина аёл – онам уйғотганлар...”
Ҳа. Онанинг меҳри бу дунёда ҳар ишга қодир. Фарзанди учун жонини беришга тайёр турган она меҳри ила инсоният ҳар қандай кўзга кўринар-кўринмас кучлар ва тўсиқларни енгиб ўта олади ва Онанинг дуоси билан фарзанд буюк мартабаларга, қалб хотиржамлигига эришади. Бунинг исботини шоиранинг “Ўғлим, сира бўлмайди уруш!” шеъридаги “Она қалби оёққа турса, ўғлим, сира бўлмайди уруш!” дея ёзган сатрлари орқали англашимиз мумкин.
Зулфия ижодида ўзбек аёлининг тақдири муҳим ўрин эгаллайди. Унинг мамлакат ҳаётидаги фаол ўрни катта аҳамият касб этади. Зулфия узоқ ўтмишда аёл ўрни - уй-рўзғор юмушлари доирасида бўлганлигини, уйда ҳам бек, ҳам ҳукмдор бўлган эрига итоатли чўри бўлиб бош эгиши лозим бўлганлигини яширмайди. Бугунги кунда эса аёл жамиятда ўзининг муносиб ўрни ва мавқеига эга инсон. Аммо шундай бўлгани билан аёл – бу энг аввало энг нозик кўнгил соҳибаси. У меҳр-муҳаббатга ташна ва муносиб. Аёлга айтилганнҳар бир илиқ сўз, кўрсатилган эътибор аёлдан ўн баробар ортиғи билан қайтади. Аёллик – бу Аллоҳнинг бизга берган буюк инъоми деб билади шоира.
Зулфияхонимнинг иродаси худди отасининг ҳар хил шаклларда товлантира олган темирларидан-да бақувват ва мустаҳкамроқ бўлган. Ҳаётда кўплаб қийинчиликларга дуч келди. Айрилиқ оғусини ичиш шоиранинг чекига ёзилган эди. Атиги 10 йил. Бу жуда қисқа муддат бўлса ҳам шоиранинг бутун умрига татигулик аёллик бахтини ҳис қила олиш, турмуш ўртоғи, фарзандлари даврасида бекам-у кўст, бахтли яшаш насиб этди. Ва бу бахт Зулфиянинг бутун умр ҳаёт йўлларини безаб, мазмунли қилишга етарли бўлди. Турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжон вафот этса ҳам бир умр унинг ёди билан яшади. Ушбу ҳақли фикрларни шоира ўзининг ҳаёти мисолида ифодалаб бераолади. “Ачинмай қўйдим” шеърида шоиранинг ўз ҳаётидан рози ва мамнун эканлигини кўришимиз мумкин:
“Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим,
Ҳеч кимда кўрмайин умримга ўхшаш:
Суйдим, Эркаландим, Айрилдим, Куйдим,
Иззат нима – билдим. Шу-да бир яшаш.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ҳақиқатан ҳам Зулфия ўзбек аёлининг вафо ва садоқат тимсоли, ўзбек оналарининг эса меҳр ва муҳаббат рамзидир.

Саломат Каримова, Ажиниёз номидаги НДПИ ўзбек тили ва

адабиёти йўналиши 2-курс магистранти.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026