19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 04:06
Жамият 👁 153

ЁШЛАРНИНГ ФИДОЙИ ВА ЖОНКУЯР ЕТАКЧИСИ

ЁШЛАРНИНГ ФИДОЙИ ВА ЖОНКУЯР ЕТАКЧИСИ

Ёшлар – миллат келажаги, юрт истиқболи ва тараққиёт бунёдкорларидир. Шу боис, ёш авлодга мамлакатимизда юксак эътибор қаратиб келинмоқда. Ёшлар ҳам ўз навбатида барча имкониятлардан самарали фойдаланиб, мамлакат тараққиётининг чинакам фидойиларига айланишга ҳаракат қилишмоқда.

Туманимиздаги 12-сонли мактабда ёшлар етакчиси вазифасида ишлаб келаётган Нигора Саидмуродова ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиб, интилувчан, иқтидорли ёшларни кашф этиб, истеъдодларини юзага чиқаришларига кўмаклашмоқда. Бу борада чинакам кўмакдош ва таянч бўлиб келган ёшлар ташкилоти, айни пайтдаги Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда қатор ишларни тизимли равишда олиб бормоқда.

Нигора болаликдан ўқитувчилик касбига қизиқди ва шу касбни эгаллаш ниятида Нукус давлат Педагогика институтида таҳсил олди. У дастлабки иш фаолиятини Нукус давлат педагогика институти қошидаги 3-сонли Амударё академик лицейи жисмоний тарбия фани ўқитувчиси бўлиб ишлашдан бошлади. Иш фаолияти давомида бўш вақтларида ҳам ўқувчи-ёшлар билан шуғулланар, уларнинг қизиқишлари, интилишлари билан қизиқар, ўша пайтдаги мавжуд ёшлар ташкилоти кўмагида ҳар бир ўқувчидаги иқтидорни юзага чиқаришга ҳаракат қиларди. 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Амударё туман Кенгашига етакчи мутахассис вазифасига ўтди.

Нигора 2015 йилдан 12-сонли мактабда яна ўқитувчи бўлиб фаолият кўрсата бошлади. Ташаббускорлиги, ёшларга эътиборлилиги туфайли мактабда уни 2018 йилдан ёшлар етакчиси вазифасига тайинлашди. Ёшлар тақдирига бефарқ бўлмаган фидойи етакчи дастлаб ишни таълим муассасаси ёшларининг муаммолари, фанларни ўзлаштириш даражаси, давомати, дарсликлар ва кутубхонадан фойдаланиш даражасини ўрганишдан бошлади. Мактабда ўқийдиган нотинч оилалар фарзандлари, тарбияси оғир ва носоғлом муҳитга тушиб қолган, дарсларни мунтазам қолдириб келаётган ўқувчиларни таълим жараёнига қайтаришга қаратилган тизимли ишларни йўлга қўйди.

Ёшларнинг жонкуярига айланган Н.Саидмуродова ўз фаолияти давомида қатор танловларда ўқувчиларнинг фаол иштирокини таъминлади. Ўқувчилар ҳам ўз навбатида туман ва Республика миқёсидаги ютуқларни қўлга киритиб, истеъдодларини юзага чиқардилар.  2018 йилда Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти томонидан  “Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун!” шиори остида ўтказилган XII анъанавий анжуманда йилнинг “Энг намунали бошланғич ташкилоти етакчиси” деб топилди. Спортнинг волейбол, баскетбол ва футбол турлари бўйича аёл-қизлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда фахрли 1-, 2-ўринларни эгаллади. Туман миқёсида ўтказилган “Энг билимдон ёшлар етакчиси” танлови ғолиби бўлди ва туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Ундан ташқари, турли семинарлар, форумларда ҳам фаол иштирок этиб, сертификатларга эга бўлди.

Фидойи етакчи ёшларнинг жамият тараққиётида фаол иштирок этиши, замонавий билимларни чуқур эгаллаган, ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб вояга етишига ҳисса қўшиш мақсадида интилмоқда. Буни шарафли ва масъулиятли бурч деб билиб, бутун билими, маҳорати ва куч-ғайратни сарфламоқда.

 О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026