19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 04:08
Жамият 👁 238

МАЖБУРИЯТЛАР БАЖАРИЛИШИДА ЖАРИМА ВА ПЕНЯНИНГ РОЛИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

МАЖБУРИЯТЛАР БАЖАРИЛИШИДА ЖАРИМА ВА ПЕНЯНИНГ РОЛИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлик шартномавий ҳамда шартномадан ташқари мажбуриятларни бузганлик учун вужудга келади.
Бунинг учун мажбуриятларни бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганликни бир-биридан фарқлаб олишимиз лозим. Бажармаганлик шартнома шартларини (масалан, бутунлай тўловни амалга оширмаслик ёки етказиб берилган товар учун тўловдан бош тортиш ёхуд ишларни бажаришни рад этиш ва ҳ.к.) тўлиқ бажармасликни англатади. Лозим даражада бажармаслик эса мажбуриятларни шартнома шартлари ва қонунчилик талабларига, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга номувофиқ бажаришни билдиради. Олинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашнинг кенг тарқалган усулларидан бири неустойка ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 260-моддасининг биринчи қисмига биноан қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Қонуний неустойка Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25-32-моддаларида белгиланиб қўйилган.
Фуқаролик кодексининг 261-моддаси биринчи қисмига асосан неустойка икки шаклга, яъни жарима ва пеняга ажратилган. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 16-бандида тушунтириш берилишича, пеня ва жарималарнинг ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан бошланади. Шунинг учун томонларнинг келишувида мажбуриятларни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари аниқ кўрсатилган бўлиши керак. Акс ҳолда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган (масалан, талабнома ёки огоҳлантириш хати юборилган) кундан бошлаб 7 кунлик муддат ўтгач жарима ва пенянинг миқдорини ҳисоблаш бошланади.
Суд амалиётидан мисол келтирадиган бўлсак (шахслар номлари ўзгартирилган), даъвогар “G’ANISHER-GOLD” хусусий савдо ва ишлаб чиқариш фирмаси жавобгар “ZOXID QURILISH” масъулияти чекланган жамиятидан 90 млн. сўм асосий қарз, 9 млн. жарима ва 45 млн. сўм пеня, жами 144 млн. сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан Беруний туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризасида кўрсатилган талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгардан 90 млн. сўм асосий қарз ва 45 млн. сўм пеня ундиришни, шунингдек, юқоридаги Пленум қарорида берилган тушунтиришлардан келиб чиқиб, 9 млн. сўм жаримани ундирмасликни сўраган.
Натижада, иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “ZOXID QURILISH” МЧЖдан даъвогар “G’ANISHER-GOLD” ХСИЧФ фойдасига 90 млн. сўм асосий қарз, 31 млн. 500 минг сўм пеня, жами 121 млн. 500 минг сўм ҳамда иш учун тўланган 2 млн. 700 минг сўм давлат божи ва 17 840 сўм почта харажати ундирилган.
Даъво талабидаги 9 млн. сўм жарима ундириш қисми бўйича эса, олдиндан тўлаб чиқилган давлат божининг 180 минг сўми жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилмасдан, даъвогарнинг зиммасида қолдирилган.
Демак, судга асоссиз киритилган жарима ёки пенянинг миқдорига мутаносиб равишда даъвогардан ҳам давлат божи ундирилади ёки олдиндан тўлаб чиқилган бўлса, даъвогар зиммасида қолдирилади.


Қ.Хожамуродов, Беруний туманлараро Иқтисодий суди судьяси.  

Б.Бекмуродов, Беруний туманлараро Иқтисодий суди судьяси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026