19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 04:07
Жамият 👁 307

МЕҲНАТГА МУНОСИБ ЭЪТИРОФ

МЕҲНАТГА МУНОСИБ ЭЪТИРОФ

Жамиятимизда маҳалла тизими ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойиларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони бугунги кунда ўз эгаларига топширилмоқда.

Ҳамиша элим, юртим деб, халқ дардини ўз дардидек кўриб, ҳаётини жамият ривожига ҳисса қўшишга бахшида этиб келаётган юртдошларимиздан бири Хонимжон Ражабова ҳам мана шу мукофотга, юксак эътирофга сазовор бўлди. Ушбу мукофот айни пайтда тумандаги “Баркамол авлод” болалар мактаби директори, шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида “Бувижонлар мактаби”га раислик қилиб келаётган эл фидойисига Маҳалла тизими ходимлари кунига бағишлаб, Нукус шаҳрида ўтказилган катта тадбирда тантанали равишда топширилди.

Асли мутахассислиги журналист бўлган Хонимжон Ражабова узоқ йиллар туман матбуотида фаолият кўрсатди. Тошкент Давлат Университетини 1979 йилда тугатиб, туман газетаси таҳририятига келганида уни дарҳол махсус мухбир вазифасига ишга қабул қилишди. Ишга чанқоқ, сермаҳсул ва қалами ўткир ижодкор сифатида элга танила бошлаган ёш журналистни оз фурсат ичида таҳририятнинг қишлоқ хўжалик бўлимига мудир қилиб тайинлашди. Маҳоратли журналист таҳририятда маданият бўлими мудири, масъул котибликдан тортиб, муҳаррирликкача бўлган вазифаларда жонбозлик кўрсатиб, самарали меҳнат қилди. Турли мавзуларда қалам тебратиб, халқ дардини, жамиятдаги муаммоларни ёритишга, шу орқали уларга ечим топишга ҳаракат қилди. Сермаҳсул ижоди, ташкилотчилиги, ташаббускорлиги билан нафақат туманда, Қорақалпоғистон, Ўзбекистон миқёсида ҳам малакали журналист, жамият ва юрт фидойиси сифатида элга танилди.

Матбуот соҳасида хизмат қилиб, маънавиятни тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшгани учун уни 1995 йилда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан тақдирлашди. Жамият ва халқ эътирофи бўлган ушбу унвон Хонимжон Ражабовани янада кўпроқ меҳнат қилишга ундади.

1995 йилда янгидан жорий этилган Амударё туман хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига муносиб кўрилгани унга янада катта масъулият юклагани боисдан хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузини оширишга доир ишларни ҳал этишга, улар ўртасида ечимини кутаётган кўплаб муаммоларга ечим топишга бор имкониятини сафарбар этди. Ҳар бир оилага, хонадонга кириб бориб, аёл-қизларнинг дардини тинглаган, йиллар давомида ҳар бирининг ташвишига елка тутган, йўл кўрсатиб, турмушига файз олиб кирган Хонимжон Ражабова катта-ю кичикнинг ҳурматига сазовор бўлди. Ушбу лавозимда 17 йил, матбуот соҳасида эса 16 йил меҳнат қилиб, жонкуярлиги, халқпарварлиги, ташаббускорлигини кўрсатди, кўплаб эзгу ишларни амалга ошириб, элда обрў қозонди.

Тиниб-тинчимас Хонимжон опани меҳнат нафақасига чиққанидан кейин 2013 йилда тумандаги “Баркамол авлод” болалар марказига директор қилиб тайинлашди. Ташкил қилинганига ҳали унча кўп бўлмаган, йўлга қўйилиши қийин бўлаётган мазкур соҳада ҳам Хонимжон Ражабова кўп тер тўкишига тўғри келди. Дастлаб ишни марказ учун ажратилган бино ва унинг атрофини обододлаштиришдан бошлади. Машғулотлар ўтказиладиган хоналарни, улардаги мавжуд инвентарларни тартибга келтирди. Ташаббус кўрсатиб, янгидан таъмирлатишга, керакли, зарур жиҳозларни келтиришга, шароитни яхшилашга ҳаракат қилди.

Шундан сўнг, кадрлар салоҳиятини, малакасини оширишга, ёш авлод таълим-тарбияси борасида сифат даражасини, кўрсаткичларни юқори кўтаришга алоҳида эътибор қаратди. Марказда тўгарак турларини кўпайтиришга, уларга кўплаб болажонларни жалб этишга эришилди. Тўгаракларда моҳир устозлардан таълим олиб, ҳунар ўрганган ёшлар туман, Қорақалпоғистон, Ўзбекистон миқёсидаги турли кўрик-танловларда иштирок этиб, ўз иқтидорларини намойиш этдилар ва фахрли ўринлар ғолиблари бўлдилар.

Марказ 2017 йилда Қорақалпоғистонда энг намунали  “Баркамол авлод” болалар маркази деб топилди. Ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги фидойилиги учун марказ директори Хонимжон Ражабова 2019 йилда Қорақалпоғистон халқ  таълими аълочиси унвони билан ҳам тақдирланди.

2020 йилдан “Баркамол авлод” болалар мактаби сифатида фаолият кўрсата бошлаган, айни пайтда обод ва файзли масканга айланган ушбу муассасада эстрада-вокал, либослар дизайни, ментал арифметика, комьпютер саводхонлиги, авиамодел ва автомодель каби 43 та тўгаракларда 1 180 нафар болаларга турли ҳунарлар ўргатилмоқда.

Намунали оила соҳибаси умр йўлдоши Сафарбой Ўрозалиев билан 6 нафар фарзандни жамият корига ярайдиган инсонлар қилиб вояга етказишди. Айни дамда у нафақат 15 нафарга етган ўз невараларининг, балки бутун амударёлик болажонларнинг севимли бувижонига айланди. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг жамоатчилик асосидаги “Бувижонлар мактаби”да ҳам раислик қилиб, ёш авлод тарбиясига ҳисса қўшаётган Хонимжон Ражабованинг барча меҳнатлари давлатимиз томонидан яна бир бор эътироф этилиб, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонига муносиб деб топилди.

Ўзини, ҳаётини, бутун салоҳиятини халқ хизматига бағишлаган, нафақат маҳалла, балки бутун Амударё ифтихорига айланган фидойи аёл Хонимжон Ражабовани ушбу юксак мукофот янада кўпроқ эзгуликлар қилишга ундайди. Эл-юрт равнақига, жамият ривожига ҳисса қўшишдан асло чарчамайди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026