16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 20:44
Сиёсат 👁 168

ЎЗБЕКИСТОН “АДОЛАТ” СДП АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ IV ПЛЕНУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН “АДОЛАТ” СДП АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ IV ПЛЕНУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Шу йилнинг 19 май куни туман ҳокимлиги мажлислар хонасида Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси туман Кенгашининг IV пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси ўринбосари Р.Ўтарбоев, партиянинг туман Кенгаши аъзолари, партиядан сайланган депутатлар ва фаоллар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Пленумда “Ўзбекистон “Адолат”  СДП Амударё туман Кенгашининг 2020 йилги  фаолияти якунлари ва 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалари” тўғрисидаги ва ташкилий масала муҳокама этилди.

Тадбирни партия туман Кенгаш раиси Мансур Ўрозбоев очди ва олиб борди. Кун тартибидаги илк масала юзасидан қилган маърузасида таъкидлашича, Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши ўтган 2020 йилда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қонунчилик палатаси ва Сенати йиғилишларида ҳамда 26 январдаги Мурожаатномаси, партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган Йўл харитасига мувофиқ олиб борди.

Ҳисобот даврида мафкуравий ва дастурий вазифаларни амалга оширишга каратилган 10га яқин партия лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилди.

Жумладан, партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари ва партия фаоллари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатишди.

Ўтган 2020 йил давомида ишчи гуруҳлар томонидан Амударё тумани бўйича жами 32 та маҳалларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Унда 153 та хонадон ва 19 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Аҳоли томонидан келиб тушган 18 та мурожаатлар юзасидан 13 та депутатлик сўровлари юборилиб, 10 таси ижобий ечимини топди, 3 та мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

Шунингдек, давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари ҳар бир маҳаллаларда аҳолини кенг жалб қилган ҳолда сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилди. Уларда 235 нафар тингловчи қамраб олинди.

Партиянинг “Бир ойда бир иши ўрни” лойиҳаси доирасида 8 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Шундан 6 нафарини ёшлар, 2 нафарини аёллар ташкил этади.

Партия депутатлари ва фаолларининг аҳоли билан мулоқотини янада жадаллаштириш, жойларда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги ислоҳотларга тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топиш масалалари партиянинг барча тузилмалари эътибори марказида бўлиши зарурлигига эътибор қаратилди.

Шунингдек, пленумда ташкилий масала ҳам кўрилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши раислигига Ўктамбой Йўлдошевни сайлаш тўғрисида ва партия туман Кенгаши фаолиятининг янада самарали бўлишига хизмат қилувчи қарорлар қабул қилинди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019