19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 01:34
Жамият 👁 286

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН АЁЛЛАР ТУРМУШИ ЎРГАНИЛДИ

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН АЁЛЛАР ТУРМУШИ ЎРГАНИЛДИ

Мамлакатимизда Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида барча фуқаролар учун обод ва фаровон турмуш тарзи  шакллантириш, аҳолининг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига  эришиш учун узлуксиз саъй-ҳаракатлар олиб борилаяпти. Шу мақсадда маҳаллалар кесимида ишсиз аёллар ва ёшлар рўйхатлари шакллантирилиб, уларнинг ҳар бири билан янгича тизим асосида манзилли ишлаш учун “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ташкил этилди.

2020 йилнинг октябрь-декабрь ойларида туманимизда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра 40082 нафар хотин-қизлар билан мулоқот ўтказилди ва якунига кўра, 1932 нафар аёллар мазкур дафтарга киритилди. Шуларнинг 1364 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож, 173 нафари боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, 74 нафари 1 ва 11 гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар, 13 нафари эса уй-жойи таъмирлашга муҳтож 1 гуруҳ ногиронлиги бўлган, 19 нафари қарамоғида 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлари бор аёллар, 92 нафари тиббий ҳимояга, 12 нафари ҳуқуқий ёрдам олишга, 75 нафари эса психологик маслаҳатга муҳтож аёллар эканлиги белгилаб олинган эди.

Ўтган давр  мобайнида имтиёзли фоизларда уларнинг 201 нафарига кредитлар берилиб, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишига кўмаклашилди, ҳунар ўрганиб ишлаш истагини билдирган аёллар касб-ҳунарга ўқитилиб, тикув машиналари берилди. Шунингдек, оиласи томорқасида ишлаб, оиласига даромад келтириш истагидаги 55 нафар аёллар қўллаб-қувватланиб, зарур ёрдамлар берилди. Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд 173 нафар аёлларга моддий ёрдамлар берилди, 5 нафарига гўзаллик салони ташкил этиш учун жиҳозлар берилди.

Шу йилнинг 19 майида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Марям Аҳмедова раҳбарлигида маъсул ташкилотлар, вазирликлар вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари туманимизда бўлиб, “Аёллар дафтари”га киритилган  аёл-қизларга моддий, тиббий, психологик ва маънавий ёрдам кўрсатишнинг аҳволи билан танишдилар.

Масъуллар  туманимиз ҳудудларида бўлиб, “Аёллар дафтари”га киритилган 73 нафар аёллар хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари, турмуш тарзи, муаммолари билан танишди.

Бўзёп овули ҳудудидаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олган Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Марям Аҳмедова ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 20 тадан товуқ тарқатди.

Кун давомида уйма-уй юриб, аҳоли турмуши билан танишган масъуллар туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига йиғилдилар ва бўлим ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари иштирокида “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни муҳокама этдилар.

Шуниси эътиборлики, шу кунгача рўйхатга олинган 1832 нафар хотин-қизлардан 370 нафарининг иш билан бандлиги таъминланиб, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиб, доимий даромад топишга эришаётгани, турмуши яхшилангани туфайли халқ депутатлари туман Кенгаши қарорига мувофиқ эҳтиёжмандлар дафтаридан чиқарилган. Шунингдек кўрсатилган ёрдамлар туфайли соғлиғи тикланган, дунёқараши соғломлашган аёллар ҳам бор.

Йиғилишда ижтимоий, маънавий моддий ёрдамга муҳтож аёлларга ёрдам кўрсатиш, қўллаб-қувватлашда эришилаётган ютуқлар қаторида айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилаётганлиги таъкидлаб ўтилди ҳамда бартараф этиш юзасидан йўл-йўриқлар берилди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026