16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:48
Спорт 👁 264

ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

12 июль куни Амударё тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман Қўриқлаш бўлими шахсий таркиб ходимлари орасида спорт мусобақаси ташкил этилди.

Спорт – соғлом турмуш, соғлик гарови ҳисобланади. Қайси соҳада хизмат қилишдан қатъий назар спорт билан шуғулланиш инсон саломатлиги учун катта аҳамият касб этади. Шу сабабли Президентимизнинг бу борадаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида аҳолини спорт билан шуғулланишга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

12 июль куни туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Амударё туманидаги Қўриқлаш бўлими шахсий таркиб ходимлари орасида спорт турларини кенг тарғиб қилиш, ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, улар ўртасидаги дўстлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида спорт мусобақаси ташкил этилди. Ушбу мусобақада ходимлар спортнинг кўп кураш, яъни турникда тортиниш, ётган ҳолда таяниб қўлларни букиб-ёзиш, 100 ва 400 метр масофага югуриш турлари бўйича ўзаро куч синашдилар.

Мусобақа бошланишида мамлакатимизда спорт соҳасига нафақат мамлакатни дунёга танитиш балки халқимизнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашнинг асосий мезони сифатида катта эътибор берилаётгани хусусида сўз юритилди. Шунингдек, спорт билан доимий шуғулланиш орқали инсонда шахс белгилари, ташаббускорлик, курашчанлик, чидамлилик сифатлари ривожланиб бориши, спорт ўйинларини томоша қилиш жараёнида эса жамият қадриятлари шахс қадриятларига айланиб бориши таъкидланди. Шундан сўнг, спортнинг ҳар бир турида муайян қоидалар мавжуд бўлиши, уларга мос равишда спортчилар ҳаракатланиши, спорт кураши олиб борилиши, ҳаракатга баҳо берилиши, натижа ва ғолиб аниқланиши яна бир бор батафсил тушунтирилди ва мазкур мусобақа иштирокчиларига омад тилаб, бошлашга старт берилди.

Иштирокчилар мусобақа бошланишида барча шартлар билан таништирилганидан сўнг, беллашувга киришдилар. Ўз маҳоратини, чаққонлигини, абжирлигини, тиришқоқлигини намойиш этиб, бири-биридан қолишмаган касбдошлар ғолибликка эга бўлишга астойдил ҳаракат қилдилар. Қизғин ўтган мусобақа жараёнлари ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.

Мусобақанинг 100 метрга югуриш шарти бўйича чаққонлик қилиб, белгиланган муддатдан олдин маррага етиб келган Қўриқлаш хизмати қоровули Давронбек Эркабоев 1-ўрин ғолиби бўлди. Ушбу шарт бўйича сафдор Дилмурод Хўжаков 2-ўрин, сафдор Музаффар Яхшимуродов 3-ўрин ғолиблигини қўлга киритди. Шунингдек, 400 метрга югуриш шарти бўйича куч синашишлар давомида 1-ўринни хизмат ходими Исломбек Муродбоев, 2-ўринни Отабек Худойберганов, 3-ўринни Ойбек Раҳимов эгаллади.

Турникда тортиниш шарти бўйича Русланбек Жуманиёзов 1-ўрин, Аҳмад Исмоилов 2-ўрин, Отабек Султонов 3-ўрин ғолиби деб топилди. Энг сўнгги ётган ҳолда таяниб, қўлларни букиб-ёзиш шартини бажариш давомида 1-ўринга Дониёр Матёқубов, 2-ўринга Жамол Айбусинов, 3-ўринга Равшанбек Сапарбоев муносиб кўрилди. 

Қўриқлаш хизмати шахсий таркиб ходимларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш, уларнинг кундалик турмушига жисмоний тарбия ва спортни кенг тадбиқ этиш мақсад қилинган ушбу мусобақа якунида ғолиблар совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.  Соҳа ходимлари ўртасида ўтказилаётган бу каби спорт мусобақалари келгусида, албатта, ўзининг ижобий натижасини кўрсатади.

Элёр Юсупов, туман Қўриқлаш бўлими гуруҳ командири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019