16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:49
Иқтисодиёт 👁 258

Амударё туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси самарали фаолият юритмоқда

Амударё туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси самарали фаолият юритмоқда

Сўнги йилларда мамлакатимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, тадбиркорлар учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан туманимизда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташкил этилиб, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг шу даврига қадар Амударё туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси самарали фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабулхона  фаолияти тўғри ташкил этилиб, аниқланган муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳал этиш бўйича тизимли ишлар қилинмоқда.

Шу мақсадда тумандаги қатор муассасаларнинг вакилларидан иборат ишчи гуруҳи ваколатли органлар вакиллари, қабулхона ҳузурида ташкил этилган тумандаги фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва тадбиркорларнинг бошқа вакилларидан иборат Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликдаги ишлар олиб борилди.

Хусусан, жорий йилнинг 1 июль санасига қадар қабулхона томонидан ҳудудларда 26 та сайёр қабуллар ташкил этилди. Ташкил этилган сайёр қабуллар ҳамда ўтказилган суҳбатлар давомида тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан жами  106 та масала бўйича 104 та мурожаатлар рўйхатга олинган. Рўйхатга олинган 104 мурожаатлардаги 106 та масалалардан 62 таси, яъни 58 фоизи қаноатлантирилган, 44 тасига тушунтиришлар берилган.

Мазкур мурожаатларнинг 53 таси, яъни 50 фоизи кредит масаласида, шундан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури бўйича 41 та, тадбиркорлик фаолиятига кредит олиш учун 12 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 34 таси қаноатлантирилган, 19 тасига тушунтириш берилган.

Амударё туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар қабулхона ҳузуридаги тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши томонидан мунтазам равишда таҳлил қилиниб, туманда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш борасида амалий ишлар қилинмоқда.

Таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан оғир синовли кунларда, яъни коронавирус пандемияси барча соҳалар ривожига ўзининг зарарли таъсирини ўтказаётган даврда тадбиркорлик ва ишбилармонлик ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Оғир эпидемиологик шароитда тадбиркорлар фаолиятларини давом эттиришлари учун қатор имтиёзлар, имкониятлар яратилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётнинг ўсиш нуқталаридан эканлигини инобатга олган ҳолда пандемия шароитида ҳам иқтисодиётнинг барқарор ишлашига тадбрикорлар ва ишбилармонлар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Шунингдек, мураккаб синовларга қарамай, давлатимиз раҳбари бошчилигида бизнесни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар ва ишбилармонлар сонини кўпайтириш, янги иш ўринларини яратиш учун тизимли чора-тадбирлар кўрилди, етарли ресурслар ажратилди, зарур шароитлар яратилди.

Жорий йилда ҳам тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бўйича янада кенг имкониятлар яратилиб, пандемия даврида муаммоларга дуч келган тадбиркорларнинг ўз фаолиятларини тиклаб олишлари учун уларга кўмак бериш изчил давом эттирилмоқда.

М.Уразбаев, Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши котиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019