16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:26
Қишлоқ хўжалиги 👁 317

Туманимизда чорвачилик ва паррандачилик соҳалари янада ривожланмоқда

Туманимизда чорвачилик ва паррандачилик соҳалари янада ривожланмоқда

Мамлакатимизда чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда чорвачиликка ихтисослашган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарори бу борадаги тизимли ишларни ташкил этишда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг 10 август санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуйи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси чорвачилик ва наслчилик устидан назорат қилиш шўбаси катта инспектори Сарвар Матякубов, Инспекциянинг туман бўлими катта инспектори Жаҳонгир Ҳайдаров туманимизда фаолият юритаётган чорвачилик комплекслари фаолияти билан танишдилар ҳамда соҳада қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар олиб бордилар.

Хусусан, масъуллар Тўлқин овулидаги наслчилик йўналишидаги “Полвонбой овули” масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти билан танишдилар. Мазкур масъулияти чекланган жамиятида жами 245 бош қорамоллар мавжуд бўлиб, чорвачиликни янада ривожлантириш мақсадида Белорусия давлатидан 33 бош наслли қорамоллар олиб келиниши учун давлат томонидан 66 млн сўм субсидия ажратилган.  “Полвонбой овули” масъулияти чекланган жамиятида бир кунда 700 литрга яқин сут маҳсулоти етиштирилади. Аҳолини арзон озиқ-овқат билан таъминлаш, гўшт ва сут маҳсулотларини етказиш мақсадида бозорларда ярмарка ташкил қилинган.

Айтиш керакки, туманда ҳозирги кунда жами 143 та чорвачилик йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлик субьектлари мавжуд. Жумладан, қорамолчилик йўналишида 52 та фермер хўжалиги фаолият олиб бормоқда, шундан 13 таси наслчилик йўналишида, қўй-эчкичилик йўналишида 3 та фермер хўжалиги, балиқчилик йўналишида 75 та фермер хўжалиги, асаларичилик йшналишида 3 та фермер хўжалиги, паррандачилик йўналишида 10 та фермер хўжалиги фаолият олиб бормоқда.

Туманимизда ҳозирги кунда жами 3803 бош қорамоллар мавжуд бўлиб, жорий йил ҳисобига кўра туманга чет давлатларидан жами 165 бош наслли қорамоллар олиб келинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига биноан 330 млн сум субсидиялар ажратилиб, чет давлатларидан йил якунига қадар туманга яна 655 бош наслли қорамоллар олиб келиш режалаштирилган.

Шунингдек, туманда 10 та паррандачилик субьектлари фаолият олиб бораётган бўлиб, уларда жами 61 минг 900 бош паррандалар етиштирилмоқда. Мазкур паррандачилик субьектларида йилига 250 мингдан ортиқ туҳум ва 650 тоннага яқин гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Туманда паррандачиликни янада ривожлантириш борасида “Ўрта қала чорвадори” агрофирмаси самарали фаолият юритиб келмоқда. Янги замоанавий бинода фаолият юритаётган агрофирма янги технологиялар билан таъминланган. Агрофирмада жами 30 минг бош парранда парвариш қилиниб келинмоқда. “Ўрта қала чорвадори” агрофирмаси томонидан бир ой давомида 80-90 тонна парранда гўшти тайёрланиб, аҳолига арзон ва сифатли гўшт маҳсулотлари етказиб келинмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019