16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 21:13
Сиёсат 👁 230

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Тажиев иштирокида йиғилиш ўтказилди

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Тажиев иштирокида йиғилиш ўтказилди

Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 11 ноябрда «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзолаган эди.

Мазкур қарор Қорақалпоғистон Республикасининг мавжуд ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ҳудудда муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш мақсадида қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 15 сентябрь санасида Амударё тумани ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш мазкур қарорда белгиланган устувор йўналишлар борасида туманда амалга оширилган ишлар билан танишиш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш мақсадида ташкил этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда банклар масъуллари иштирок этдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Баҳодир Тожиев сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари 2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қатор устувор йўналишларини белгилаб берганлиги ҳақида тўхталди.

Таъкидланганидек, Президент ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасида барча соҳаларни жадал ривожлантиришга оид 3 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ҳар бир туманда 2 тадан фаолият тури ўзига хос «ўсиш нуқта»си сифатида белгилаб берилди. Қорақалпоғистон Республикасидаги барча туманларни янада ривожлантириш мақсадида ушбу «ўсиш нуқталари» бўйича тадбиркорлик субъектларига қатор имтиёзлар берилиши кўрсатилди. Шунингдек, ривожланиш даражаси паст бўлган туманларда янгидан ташкил этиладиган саноат корхоналарига 3 йил муддатга солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши белгиланди.

Айтиш керакки, Амударё туманида 2020-2023 йилларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш дастури бўйича 76 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳамда шу орқали 2571 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, сентябрь ҳолатига 60 та, қиймати 88,9 млрд.сўмлик лойиҳалар амалга оширилган, натижада 2004 та янги иш ўринлари яратилган.

Шундан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича 15 та, хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича 21 та, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 24 та лойиҳалар амалга оширилган.

Йиғилишда қатор тадбиркорларнинг соҳада эришаётган ютуқлари билан бир қаторда муаммо ва камчиликлари юзасидан фикрлари тингланди. Тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммолар тегишли масъуллар билан келишилган ҳолда бартараф қилинадиган бўлди.

Шунингдек, очиқ мулоқот тарзида ўтказилган йиғилишда сенатор Баҳодир Тожиев Халқ депутатлари туман кенгаши депутатларининг фаолиятлари билан танишиб, уларга аҳоли муаммолари билан ишлаш борасида тегишли тавсияларни берди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019