16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:29
Қишлоқ хўжалиги 👁 216

Туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан уй ҳайвонларига сифатли ветеринария хизматлари кўрсатилмоқда

Туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан уй ҳайвонларига сифатли ветеринария хизматлари кўрсатилмоқда

1. Қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонларини касалликлардан ҳимоя қилиш, бошқа ҳудудлардан юқумли касалликлар кириб келишининг олдини олиш, ягона давлат ветеринария назоратини амалга ошириш, ветеринария-санитария муамммоларини ҳал этиш борасида туман Ветеринария бўлими томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Амударё тумани Ветеринария бўлимида 31 нафар ишчи-ходим, шундан  26 нафар ветеринария мутахассиси фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг 11 нафари олий, 20 нафари ўрта махсус маълумотли мутахассислардир. Тумандаги мавжуд 49 та овул ва маҳалла ҳудудларида 9 та ветеринария бўлинмалари фаолият курсатмокда.

Йил бошидан туман ҳудудидаги фермер ва аҳоли қарамоғида 161 минг 900  бош йирик шохли мол, 48 минг 496 бош сигирлар, 104 минг 400 бош қўй ва эчкилар, 1 млн.дан зиёд парранда, 633 бош от, 6,5 минг хонадонда сақланаётган итларга ветеринария хизматлари кўрсатилмоқда. Шунингдек, ҳайвонларни диагностик текшириш, эҳтиётдан эмлаш, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишлари олиб борилмоқда.

Туман ветеринария бўлими томонидан жорий йилнинг 8 ой давомида 35 минг 450 бош йирик шохли, 12 минг 787 бош майда шохли молларга бруцеллёз касаллигига диагностик текшириш ўтказилиб, эмланди. Шунингдек, ҳудуддаги чорва моллари куйдирги,  чечак,  корасон, тери бўртмаси ва бошқа касалликларга қарши эмлаш ишлари олиб борилди.

Қутуриш касаллигига қарши 5 минг 650 бош итлар эмланиб, шундан 978 бош итларга паспортлар расмийлаштирилди. Айни пайтда ҳам бошқа юқумли касаликларга қарши эҳтиётдан эмлаш ишлари ташкил этилмоқда.

Бундан ташқари, эктопаразитларга қарши 163 минг 753 бош йирик шохли моллар, 95 минг 513 бош майда шохли молларда чўмилтириш ишлари олиб борилди. Туман ҳудудидги мавжуд 49 та овул ва маҳаллаларда ветеринария ходимлари томонидан профилактик эмлаш тадбирлари давомида  650 та буклет ва варақалар тарқатилди. 

Бугунги кунда туман Ташхис маркази томонидан ҳайвонларда учрайдиган кўплаб касалликларга қарши диагностик текшириш ишлари ўтказилмоқда. Манғит деҳқон бозорида ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси мутахассислари томонидан бозорга олиб келинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сотилиши устидан доимий назорат ишлари олиб борилмоқда.

Президентимизнинг 2006 йил 23 мартдаги ҳамда 2008 йил 23 апрелдаги тегишли Қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида 11 та зооветеринария пунктларига қарашли сунъий уруғлантириш шохобчалари,  ҳудудий “Насл хизмат” масъулияти чекланган жамияти томонидан 16 та сунъий уруғлантириш нуқталари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда улар тўлиқ фаолият юритиб келмоқда.

Ветеринария тадбирларини амалга ошириш учун 53 та чорвачилик, 8 та паррандачилик фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги қорамоллар учун овул ҳамда маҳаллалар билан шартномалар тузилиб, шу асосда ветеринария хизматлари амалга йўлга қўйилган. Тумандаги мавжуд 1 та замонавий куриншдаги автоматлаштирилган кушхонада ветеринария мутахассислари назорати остида шу кунгача 3 минг 15 бош қорамоллар гўшт учун сўйилди.

Соҳани ривожлантириш ва ветеринария хизмати кўрсатиш даражасини яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария қўмитаси ва туман ҳокимлиги томонидан туман Ветеринария бўлими ходимларига 7 та хизмат мотоцикли, 25 та махсус кийим, 14 та терможамлама, 25 та ветеринария сумкаси ва 19 та хизмат велосипедлари берилди.   

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонлари орасида учрайдиган юқумли, юқумсиз ва паразитар касалликларнинг олдини олиш, аҳолини сифатли чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича ветеринария хизмати ўз хиссаларини қўшиб келмоқда.  

А.Маткаримов, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019