16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 20:50
Сиёсат 👁 216

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Сағиндиқ Турманов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Сағиндиқ Турманов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

Мамлакатимизда Президент ташаббуси билан ҳудудларда мутасадди раҳбарларнинг аҳоли қийнаб келаётган муаммолар билан ишлар, мурожаатлардаги масалаларни жойларга чиқиб ўрганиш ҳамда уларни ижобий ҳал этиш тизими янги босқичга кўтарилди.

Бутун мамалакатимиз бўйлаб жойларда турли даражадаги раҳбарларнинг аҳоли билан очиқ мулоқотлари, сайёр қабуллар ташкил этилиб, инсонларнинг муаммолари ўрганилмоқда ҳамда уларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йилнинг 15 октябрь санасида Амударё туманидаги Дарё бўйи маҳалласи 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида республика мутасадди раҳбарлари иштирокида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларни ижобий ҳал этишга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Сағиндиқ Турманов, вазирнинг биринчи ўринбосари Марям Аҳмедова, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туманимиздаги секторлар раҳбарлари, корхона-ташкилотлар масъуллари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Қабул жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Сағиндиқ Турманов сўзга чиқиб, бугунги кунда мамалакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар туб негизида инсон манфаатлари ётгани, аҳолини узоқ йиллар мобайнида қийнаб келаётган муаммоларни жойларга чиқиб ўрганиш ҳамда уларга барҳам бериш борасида давлатимиз раҳбари томонидан янги устувор вазифалар белгилаб берилгани ҳамда уларнинг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани хусусида сўз юритди.

Таъкидлаш керакки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир», «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», «Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак» каби эл-юртимиз қалби ва онгидан чуқур жой олган сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга айланди.

Сайёр қабул жараёнида аҳоли вакилларининг турли мазмундаги  муаммоли масалалари юзасидан 25 га яқин мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатлардаги масалалар асосан, ижтимоий ва моддий ёрдам олиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кредит олишда амалий ёрдам сўраш, бандигини таъминлаш, электр таъминотидаги муаммоларни ҳал этишда, ободонлаштириш ва ички йулларни таъмирлаш масалаларида, амалий ёрдам сўраш мазмунида бўлди. Қатор масалалар сайёр қабул жараёнининг ўзида ижобий ечимини топди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Сағиндиқ Турманов муддат талаб этадиган мурожаатлардаги масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар бериб, аҳоли муаммолари билан ишлашда самарали тизим ҳисобланган “маҳаллабай” ишлаш, айниқса, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар, фуқаролар билан манзилли ва, албатта, натижали ишлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар ҳамда тавсиялар берди.

Сайёр қабул якунланганидан сўнг мутасадди раҳбарлар туманимиз ёшлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар ҳамда уларнинг муаммоларини ўргандилар. Учрашувда тумандаги фаол ёшлар, уюшмаган ёшлар ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар иштирок этиб, турли йўналишлар бўйича муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшлар томонидан 9 та мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, муддат талаб этадиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар масъулларига топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019