30.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.10.2026, 21:21
Жамият 👁 20

10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди

Тоза ичимлик сувидан узлуксиз фойдаланиш имконияти бугунги кунда аҳоли турмуш даражасини белгилайдиган асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланиб, давлат сиёсатида бу масала инсон саломатлиги ва ижтимоий барқарорлик билан боғлиқ устувор йўналиш сифатида қаралади. Шу боис соҳада назорат механизмлари изчил такомиллаштирилмоқда.

Қуввати ошиб бораётган сув таъминоти тизимида фақат қувурларни янгилаш ёки иншоотлар қуриш етарли эмас, хонадонга етиб борган сувнинг кимёвий ва бактериологик жиҳатдан хавфсизлигини аниқлайдиган доимий мониторинг тизими ҳам шу қадар зарур. Чунки сув манбаидан истеъмолчига қадар бўлган йўлда унинг сифати турли омиллар таъсирида ўзгариши мумкин, бу эса фақат лаборатория таҳлили орқали аниқланади. Айнан шу вазифа махсус назорат органларига юклатилган.

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан 2026 йил январь-октябрь ойларида бу борада салмоқли амалга оширилди.

Ҳисобот даврида Инспекция Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан биргаликда ичимлик суви сифати бўйича 1498 та таҳлил олди. Таҳлиллар истеъмолчиларга етказиб берилаётган сувнинг миллий стандарт талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилди. Иккита идоранинг ҳамкорлигида иш олиб борилиши таҳлил натижаларининг холислигини таъминлайди: намуна олиш ва лаборатория хулосаси турли ваколатли тузилмалар иштирокида расмийлаштирилади.

Таҳлил натижаларига кўра, жами 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермагани, яъни салбий ҳолат мавжудлиги аниқланди. Бу камчиликлар республиканинг саккиз ҳудудида қайд этилган бўлиб, уларнинг табиати бир хил эмас. Умумий таҳлиллар сонига нисбатан олинганда салбий натижалар улуши унчалик катта бўлмаса-да, ичимлик суви масаласида ҳар бир ҳолат аҳоли саломатлигига бевосита дахлдор бўлгани учун эътибордан четда қолдирилмайди.

Хусусан, кимёвий кўрсаткичлар бўйича номувофиқлик Нукус туманида 2 та, Тўрткўл туманида 3 та, Хўжайли туманида 6 та, Тахиатош туманида 17 та, Қўнғирот туманида 5 та ва Элликқалъа туманида 2 та объектда қайд этилди. Энг кўп салбий натижа Тахиатош туманига тўғри келди.

Бактериологик кўрсаткичлар бўйича эса Қораўзак туманида 2 та ва Нукус шаҳрида 2 та салбий ҳолат аниқланди. Маълумки, бактериологик ифлосланиш ичимлик суви орқали юқадиган касалликлар тарқалиши хавфини туғдиргани учун бу турдаги номувофиқлик алоҳида эътиборни талаб қилади.

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Хўжайли тумани Байтерак маҳалласи ҳудудидаги Зулфия кўчасида сувнинг кимёвий ва бактериологик намуналари олинди.

Ўтган 10 давомида аниқланган камчиликлар эътиборсиз қолдирилмади: мазкур ҳолатлар юзасидан “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамиятига нуқсонларни бартараф этиш бўйича кўрсатма киритилди. Кўрсатма ижроси назоратга олиниб, тегишли чоралар амалга оширилди.

Бартараф этиш ишлари доирасида сув тармоқлари тозаланди, шунингдек, объектлардаги ускуналарни ювиш ишлари бажарилди. Бу каби техник тадбирлар сув сифатини дарҳол яхшилаш билан бирга, муаммонинг такрорланиш эҳтимолини камайтиришга ҳам хизмат қилади.

Қайд этиш жоизки, мониторингнинг асосий қиймати аниқланган камчиликлар сонида эмас, уларнинг ҳар бири бўйича амалий чора кўрилганида намоён бўлади. Ўтган ўн ой натижалари шуни кўрсатадики, назорат ва тезкор бартараф этиш бир тизимга бирлаштирилганда, аҳоли хонадонига етиб борадиган сувнинг сифати доимий равишда меъёр даражасида бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан йил охирига қадар таҳлиллар давом эттирилиши, шунингдек салбий натижа кўп қайд этилган ҳудудларда назоратнинг кучайтирилиши режалаштирилмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026