16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 00:33
Фан ва таълим 👁 1,539

Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди

Интернет фойдаланувчилари сони ортиб бораётган ҳозирги шароитда рақамли муҳитда хавфсизликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Кибержиноятчиликнинг олдини олиш, ўқувчи-ёшларнинг рақамли саводхонлигини ошириш бўйича изчил чоралар кўрилаётган бўлиб, бу вазифа таълим тизими зиммасига ҳам масъулият юклайди.

2026 йил 24 сентябр куни Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва таълим ташкилотларини рақамлаштириш шўъбаси бош методисти Жаҳонгир Иброҳимов ҳамда методист Ғайрат Муратов томонидан тумандаги барча умумтаълим мактабларининг информатика фани ўқитувчилари иштирокида амалий ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда 90 нафарга яқин педагог иштирок этди.

Семинар давомида таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўлами кенгайиб бораётгани, шу билан бирга кибертаҳдидлардан ҳимояланиш ва шахсий маълумотларни асраш кўникмаларини ошириш долзарб вазифа экани таъкидланди. Ўқувчилар билан «Менинг рақамли ҳуқуқларим» мавзусида тарғибот ишларини йўлга қўйиш, уларга интернетдаги мулоқот маданияти ҳақида тушунча бериш лозимлиги қайд этилди.

Айтиш жоизки, «Кибархавфсизлик» ойлиги доирасида мактабларда «Рақамли гигиена» соатларини мунтазам ўтказиш, кучли пароллардан фойдаланиш, шубҳали ҳаволалар ва номаълум файлларни очмаслик, интернетдаги фирибгарликдан эҳтиёт бўлиш бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш тавсия этилди.

Тадбирда кибержиноятчиликнинг «дропперлик» кўриниши алоҳида кўриб чиқилиб, бу ўз банк пластик картасини ёки ундан фойдаланиш имконини берувчи маълумотларни фирибгарларга бериб туриш билан боғлиқ хавфли ҳолат экани тушунтирилди. Банк иловасига кириш маълумотлари, тасдиқлаш кодлари ва ПИН-код ошкор этилмаслиги уқтирилди.

Хусусан, «картангизни ижарага берамиз», «картангиз орқали пул ўтказиб бериш учун ҳақ тўлаймиз», «осон даромад топинг» каби таклифларга ишонмаслик ва бундай ҳолатлар ҳақида тегишли тартибда хабар бериш, бегона шахсларнинг ноқонуний молиявий операцияларига йўл қўйиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши кўрсатиб ўтилди.

Семинарда ўқувчиларни замонавий рақамли касбларга йўналтириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, aileaders.uz платформаси орқали «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасига жалб этиш имкониятлари тушунтирилди. Информатика ўқитувчиларига лойиҳага қизиқиши юқори ўқувчиларни қамраб олиш тавсия қилинди.

Ўқитувчилар учун ташкил этилган бундай машғулотлар олинган билимнинг бевосита синф хонасига етиб боришини таъминлайди. Рақамли муҳитда ўзини ҳимоя қилишни билган ўқувчи эса эртанги рақамли иқтисодиётнинг ишончли иштирокчисига айланади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026