16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 00:32
Жамият 👁 596

Жайҳун маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга манзилли кўмак кўрсатилмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя тизимини идора даражасидан маҳалла даражасига туширишга, яъни ёрдамни муҳтож инсон остонасига етказиш механизмини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги Фармонига асосан маҳаллаларда ижтимоий ходим лавозими жорий этилган бўлиб, улар аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож 12 та тоифаси билан бевосита ишлайди. Амударё тумани Жайҳун маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу вазифани 2024 йил 25 ноябрдан буён ижтимоий ходим Жамила Ҳайтимбетова бажариб келмоқда.

Маҳалла ҳудудида 648 та хонадон жойлашган бўлиб, уларда 1108 та оила истиқомат қилади. Ижтимоий ходимнинг фаолияти, аввало, ҳар бир хонадоннинг аҳволини ўрганиш ва ёрдамга эҳтиёжи бор фуқароларни тоифалар кесимида рўйхатга олишдан бошланган.

Ижтимоий ходим хизмат кўрсатадиган тоифалар қаторига ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганлар, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари, кам таъминланган оилалар, етим ҳамда тўлиқ бўлмаган оилалардаги болалар киради.

Шунингдек, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилмасдан фарзандлари олиб кетилган ота-оналар, вояга етмаган оналар ва оталар, ота-онаси ташқи меҳнат миграциясига кетган болалар, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар, қаровсиз қолган болалар, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқаролар ҳамда техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлардан жабрланганлар ҳам шу тоифаларга киритилган.

2026 йилнинг тўққиз ойи якунларига кўра маҳаллада ёлғиз яшовчи кексалар реестрига 2 нафар фуқаро киритилган бўлиб, уларга ассистент хизмати кўрсатилмоқда. 80 ёшдан ошган 14 нафар отахон ва онахонга уйда қаровчи бириктирилган, шу орқали бир хонадонда истиқомат қилувчи, бандлиги таъминланмаган фуқароларнинг меҳнат стажи ҳисобланиб борилмоқда.

Маҳаллада ногиронлиги бўлган фуқаролар сони 68 нафарни ташкил этади. Улар орасида 12 нафар I гуруҳ, 42 нафар II гуруҳ ва 3 нафар III гуруҳ ногиронлигига эга шахслар, шунингдек, 17 нафар ногиронлиги бўлган бола бор. Шундан 2 нафари тикувчилик цехида касб сирларини ўрганиб келмоқда.

Ногиронлиги бўлган фуқаролар билан манзилли ва индивидуал тарзда ишлаш йўлга қўйилган бўлиб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда, Нукус туманидаги Ақманғит шаҳрида жойлашган реабилитация марказида стационар даволаниш учун эса аризалар расмийлаштирилиб бормоқда.

Қайд этиш жоизки, ижтимоий реестрда турувчи, доимий даволанишга муҳтож фуқароларнинг мурожаатларига кўра, жамғарма маблағлари ҳисобидан хонадонларга артезиан қудуғи, сув насоси ва сув фильтри ўрнатиб берилмоқда.

Техноген офат оқибатида уйида ёнғин содир бўлган маҳаллада яшовчи бир нафар фуқарога “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 20 миллион 600 минг сўм миқдорида ёрдам кўрсатилиб, унинг уй-жойи таъмирдан чиқарилди. Ёнғинда яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларни тиклашда эса “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази юристи ҳуқуқий кўмак берди.

Натижада оила аъзоларининг шахсини тасдиқловчи паспортлари, фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ва уйнинг кадастр ҳужжати қайтадан расмийлаштирилди. Шу билан бирга, маҳаллада васийлик ва ҳомийликка олинган 4 нафар вояга етмаган боланинг яшаш шароити ҳар ой хонадонга бориб ўрганилмоқда.

Боқувчисини йўқотган оилаларнинг турмуш шароити ҳам манзилли тарзда ўрганилиб, белгиланган мезонлар асосида уларга тегишли ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда. Бундай ёндашув ёрдамнинг ҳақиқатан муҳтож инсонга етиб боришини таъминлаб, ушбу тоифадаги фуқароларнинг муаммоларини ижобий ҳал қилишда муҳим омил бўлмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026