17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 20:36
Жамият 👁 5,108

Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги — халқимиз ҳаётида беқиёс аҳамиятга эга бўлган, озодлик ва бунёдкорлик, тинчлик ва тараққиёт тимсолига айланган улуғ байрам. Ушбу қутлуғ сана арафасида Амударё туманида яна бир эзгу ташаббус ҳаётга татбиқ этилиб, халқ хизматига йўналтирилган замонавий иншоот фойдаланишга топширилди.

Қипчоқ овули ҳудудида замонавий талабларга жавоб берадиган янги қутқарув қисми биносининг фойдаланишга топширилиши нафақат соҳа вакиллари, балки бутун туман аҳолиси учун қувончли воқеа бўлди.

Қутқарув қисми янги биносининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбарияти, Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, соҳа фахрийлари, нуронийлар ҳамда қутқарув хизматининг шахсий таркиби иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиялари садоси остида бошланди. Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталдилар.

Таъкидланганидек, бугунги кунда фавқулодда вазиятлар тизимида замонавий ёндашувлар жорий этилиб, қутқарув хизматининг моддий-техник базаси изчил мустаҳкамланмоқда. Энг муҳими, соҳа ходимлари учун замонавий ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг тезкор ва самарали фаолият олиб бориши учун зарур имкониятларни кенгайтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Амударёда қад ростлаган қутқарув қисмининг янги биноси ҳам ана шу эзгу саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодасидир.

Тантанали маросимда сўз олган соҳа фахрийлари ўз хотиралари билан ўртоқлашдилар. Улар аввалги қутқарув қисми биносида хизмат олиб борилган йилларда мавжуд бўлган шароит ва имкониятларни эслаб, бугунги кунда қутқарувчилар учун яратилаётган қулайликларни катта мамнуният билан эътироф этдилар.

4 миллиард 172 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган янги бинода тезкор қутқарув ишларини ташкил этиш учун барча зарур замонавий имкониятлар яратилган. Бино замонавий талабларга мос равишда жиҳозланиб, қутқарувчиларнинг хизмат вазифаларини самарали бажариши, фавқулодда вазиятлар ҳудудига тезкорлик билан етиб бориши ва аҳолига сифатли ёрдам кўрсатиши учун зарур шароитлар яратилди.

Тантанали маросимда қутқарув хизматига Вазир совғаси сифатида янги қутқарув машинасининг калити тантанали равишда топширилди. Янги, замонавий техниканинг сафга қўшилиши қутқарувчиларнинг тезкорлигини ошириб, турли фавқулодда вазиятларда зарур ёрдамни ўз вақтида кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтиради.

Ҳар қандай бунёдкорлик ишининг ортида катта меҳнат, масъулият ва фидойилик туради. Қутқарув қисми янги биносининг бунёд этилишида муносиб ҳисса қўшган пудратчи ташкилот — “Гидро-монтаж-строй” МЧЖ жамоасининг меҳнати ҳам тадбир давомида алоҳида эътироф этилди. Ташкилот раҳбарига амалга оширилган ишлар учун миннатдорчилик билдирилиб, эсдалик совғалари ҳамда ташаккурнома топширилди.

Ўз навбатида қурувчи ташкилот раҳбари қутқарув қисми янги биносининг рамзий калитини туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғига тантанали равишда топширди. Шундан сўнг фахрийлар, нуронийлар, соҳа вакиллари ва тадбир қатнашчилари иштирокида рамзий тасма қирқилди. Шу тариқа, Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Амударё туманида яна бир муҳим ижтимоий объект ўз фаолиятини бошлади.

Қутқарув қисмининг янги биноси Амударё тумани аҳли учун хавфсизлик ва хотиржамлик қалқони, қутқарувчилар учун эса фидокорона хизмат йўлидаги янги имкониятлар маскани бўлиб кўп йиллар давомида хизмат қилишига тилакдошмиз!

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026