08.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
08.11.2026, 21:26
Қишлоқ хўжалиги 👁 1,978

Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди

Ҳайвонлар орасида тарқаладиган ўта хавфли юқумли касалликлар нафақат чорвачилик хўжаликларига иқтисодий зарар етказади, балки аҳоли саломатлиги учун ҳам таҳдид туғдиради, шу боис уларнинг олдини олиш ветеринария хизмати фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади.

Амударё тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан Бештом маҳалласи ҳудудидаги «Маҳмуд-Мансур-Музаффар» масъулияти чекланган жамиятига қарашли фермада куйдиргига қарши кузги профилактик эмлаш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Тадбирда ветеринария шифокорлари ва ташхис маркази мутахассислари қатнашди.

Семинарда таъкидланганидек, туманда чорвачилик йўналишида 53 та субъект фаолият кўрсатмоқда ва 2026 йилда барча тоифадаги хўжаликларда қорамоллар сони 181,3 минг бошга етди. Жорий йилнинг ўтган даврида жами 17,4 минг тонна гўшт тайёрланиб, 69,3 тонна сут соғиб олинди. Ҳозирда туман бўйича барча тоифадаги хўжаликларда 67,9 минг бош майда шохли мол мавжуд бўлиб, 9 та паррандачилик субъекти ва аҳоли хонадонларида 1 миллион 132 минг бош парранда боқилмоқда.

Бўлим томонидан қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонлари орасида ўта хавфли касалликларнинг олдини олиш мақсадида туманда 5 та ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, уларга ветеринария ва ташхис маркази мутахассисларидан 28 нафари жалб қилинган. 2026 йилнинг ўтган 8 ойида қатор диагностик ва профилактик тадбирлар амалга оширилган.

Жумладан, бруцеллёзга қарши салкам 40 минг бош йирик ва салкам 15 минг бош майда шохли моллар, қорасонга қарши 12,5 минг бош йирик шохли моллар эмланган. Куйдиргига қарши эса 74 минг бошга яқин йирик, 56 минг бошдан ортиқ майда шохли мол, 467 бош от ва бошқа турдаги ҳайвонлар эмлашдан ўтказилган. Бундан ташқари, 12 минг 172 та объектдаги 684 минг 934 квадрат метр майдонда дезинсекция ишлари бажарилган. Ветеринария-санитария қоидаларини бузган 8 нафар фуқарога нисбатан 1 миллион 648 минг сўм жарима қўлланилган.

Кўргазмали машғулотлар давомида мутахассислар томонидан куйдиргига қарши кузги профилактик эмлаш жараёнида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида маълумотлар берилиб, эмлаш жараёнлари кўргазмали тарзда намойиш қилинди. Бундай машғулотлар ветеринария мутахассислари ҳамда фермер хўжаликлари, чорвачилик билан шуғулланувчи корхоналар ўртасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлайди, эмлаш ишларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди. Бу эса ҳудудда ветеринария осойишталигини сақлаш ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни барқарор ошириб бориш имконини беради.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026