08.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
08.11.2026, 11:59
Жамият 👁 3,406

Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар

Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар

Инсон ҳаётида шундай лаҳзалар борки, улар ҳеч қачон вақт ҳукмига бўйсунмайди, орадан қанча йиллар ўтмасин, уларнинг қадри ва аҳамияти янада ошиб бораверади. Болаликнинг энг беғубор дамлари, қадрдон мактаб партасидаги илк сабоқлар, илм сирларини биргаликда ўрганган дўстлар билан ўтган онлар ҳаётимизнинг энг ёруғ ва унутилмас хотиралари сирасига киради. Инсон тақдир тақозоси билан қаерда бўлмасин, қандай улкан ютуқларга эришмасин ёки қайси касб эгаси бўлмасин, унинг қалбининг энг тўрида доимо ўзининг илк билим масканига, меҳрибон устозларига ва қадрдон синфдошларига нисбатан жуда илиқ, самимий бир соғинч яшайди. Бугун орадан нақ 70 йил ўтиб, ўзларининг болалик хотиралари билан яна ўша қадрдон мактабига йўл олган, сочларига оқ тушса-да, қалбида ўша беғубор ёшлик завқини унутмаган инсонларнинг учрашуви ҳақида сўз юритамиз.

1956 йилда ҳозирги Амударё тумани Манғит шаҳрида жойлашган 16-сонли, собиқ Стрелков номли мактаб эшигидан жажжи, кўзларида қувонч порлаб турган ўқувчилар илк бор қадам қўйган эдилар. Бугунги кунда нуроний отахон ва онахонларга айланган бу инсонлар ўша пайтда қўлларида алифбо ушлаб, илм-фан оламига ўзларининг биринчи қадамларини ташлаганликларини чексиз ҳаяжон билан эсга оладилар. Орадан 70 йил ўтиб, айнан шу муқаддас даргоҳда ташкил этилган учрашувда уларни мактаб маъмурияти ва ўқувчилар тантанали тарзда, юксак ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олдилар. Тадбир давомида синфдошлар болалик онлари, мактаб йилларидаги ширин ва беғубор хотираларни ёдга олиб, ўтган умр саҳифаларини яна варақладилар.

Уларнинг мактабдаги таълим йўли бир нечта босқичларни ўз ичига олган бўлиб, ҳар бир давр ўзига хос изланишлар ва қувончларга бой бўлган. Хусусан, 1961 йилда ушбу бошланғич мактабни муваффақиятли якунлаган синфдошлар таълимни давом эттириш мақсадида собиқ “Манғит” номли ўрта мактабга борадилар. Илм олиш йўлидаги тинимсиз интилишлар уларни олдинга етаклаб, ушбу 8 йиллик мактабни 1964 йилда тамомлашга муваффақ бўладилар. Таълим олиш ва камолотга етиш жараёни бу билан тўхтаб қолмади. Билимга чанқоқ ёшлар 1964 йилдан бошлаб собиқ Ломоносов номли мактабга ўтиб, ўқишларини давом эттирадилар. Ушбу таълим даргоҳида 2 йил, яъни юқори синфларни ўқиб тамомлаган синфдошлар 1966 йилда умумтаълим мактабини тўлиқ ва муваффақиятли якунлаб, келажак орзулари оғушида катта ҳаётга учирма бўлдилар.

Мактабни тамомлагач, уларнинг ҳар бири ўз қизиқишлари ва мақсадлари сари дадил қадамлар ташлади. Кейинчалик уларнинг кўпчилиги мамлакатимизнинг нуфузли олий ўқув юртларида ва турли йўналишдаги техникумларда таҳсил олиб, ўз мутахассисликлари бўйича чуқур билимларга эга бўлдилар. Йиллар ўтиб, бу азму шижоатли йигит-қизлар халқ хўжалигининг турли соҳаларида муваффақиятли фаолият юритдилар. Улар ўзларининг ҳалол ва фидокорона меҳнатлари орқали эл-юрт равнақи, жамият ривожи ва халқ фаровонлигига муносиб ҳисса қўшдилар. Уларнинг босиб ўтган мазмунли ҳаёт йўли ва жамиятдаги мустаҳкам ўрни бугунги ёш авлод вакиллари учун ҳақиқий ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарияти ҳам иштирок этиб, собиқ битирувчиларнинг эл-юртимиз равнақи йўлида қилган узоқ йиллик хизматларини алоҳида эътироф этдилар ва уларга ташаккур изҳор қилдилар.

Синфдошларнинг мактабга илк бор қадам қўйганининг 70 йиллиги ва мактабни тамомлаганининг 60 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган ушбу тадбир тўкин дастурхон атрофида, ширин хотираларга бой тарзда давом этди.

Бундан 60 йил олдин жонажон мактаби билан хайрлашиб, катта ҳаёт сари йўлланма олган йигит-қизлар орадан ярим асрдан зиёд вақт ўтиб, нуроний ёшда яна дийдор кўришишганлари учун шукроналар қилиб, дуога қўл очдилар. Албатта, инсоннинг камолотга етишида, ҳаётда тўғри йўлни танлашида устозларнинг ўрни ва хизматлари беқиёсдир. Синфдошлар дастурхон атрофида ҳам ўзларининг касбига садоқатли, меҳрибон муаллимларини катта ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олдилар. Жумладан, уларга илк бор ҳарф танитган, қалам ушлашни ўргатган 1-синфдаги илк ўқитувчиси Ҳаёт опа Эшаева ҳамда мактаб директори Чаршам ака Жумамуратовнинг номларини, шунингдек, уларга таълим-тарбия берган барча устоз ва мураббийларини бугунги кунгача чексиз миннатдорлик билан ёдга оладилар. Устозлар томонидан берилган сабоқлар уларнинг бутун умрлик йўлчи юлдузига айланган эди.

Файзли дастурхон атрофида қизғин ва мароқли суҳбатлар узоқ давом этди. Тадбирда Амударё тумани маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган дўстлик, болалик соғинчи ва меҳр-оқибат ҳақидаги қўшиқлар иштирокчиларни хушнуд этиб, чин дўстлик вақт синовига ҳеч қачон енгилмаслигини, йиллар ўтса ҳам мактабдаги дўстлик ҳеч қачон эскирмаслигини яна бир бор исботлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026