16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 20:50
Сиёсат 👁 220

“Кузатувчилар ва сиёсий партиялар ваколатли вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида ўқув семинари ташкил қилинди

“Кузатувчилар ва сиёсий партиялар ваколатли вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида ўқув семинари ташкил қилинди

Мамлакатимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган, тарихий, сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Преизденти сайловини муносиб ўтказиш мақсадида, уни ташкил этишда иштирок этувчи масъулларнинг сайлов қонунчилиги борасидаги билим, кўникма ва малакаларини ошриришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳудудларда сайлов жараёнида иштирок этувчи кузатувчилар ҳамда сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларининг сайловга оид билимларини янада ошириш мақсадида турли мавзуларда ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 20 октябрь санасида Амударё туманида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман кенгаши томонидан “Кузатувчилар ва сиёсий партиялар ваколатли вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида ўқув семинари ташкил қилинди.

Партиянинг сайлов жараёнидаги муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва туман кенгаши масъуллари, туман Адлия бўлими масъуллари, депутатлар, кузатувчилар, ваколатли вакиллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ўқув семинарда туман Адлия бўлими бош мутахассиси, Президент сайловини ўтказиш бўйича ҳудудий тренер Жамшид Бекимбетов “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг Конституциявий-ҳуқуқий асослари” мавзусида маъруза қилди.

Жамшид Бекимбетов ўз сўзида Президент сайловининг мамлакат сиёсий ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг ўзига хос жиҳатлари, Сайлов кодекси ва сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, сайлов жараёнларининг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда кузатувчилар ва сиёсий партиялар ваколатли вакилларининг тутган ўрни ва аҳамияти, кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларининг ҳуқуқий мақоми ҳақида батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бош мутахассиси Мирзахмет Тажимуратовнинг «Кузатувчи ва сиёсий партиялар ваколатли вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари» мавзусидаги маърузаси тингланди.

Таъкидланганишича, кузатувчи – тегишли тартибда бериладиган мандатга биноан сайлов участкаларида ҳозир бўладиган сиёсий партияларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳисобланади. Кузатувчилар ҳамда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари фаолиятининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуни, “Сиёсий партиялар ва ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари тўғрисида”ги Низом ҳамда “Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисида”ги Низом каби қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамланган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 34-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партия сайлов комиссиясининг мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш учун ваколатли вакил тайинлашга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган.

Тадбирда иштирок этаётганлар ўзларининг сайловга оид қатор саволлари бидан мурожаат қилдилар ҳамда масъуллар саволларга тегишлича жавоб бердилар.

Фотима Эшимбетова, ЎзМТДП Амударё туман кенгаши ижрочи котиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019