16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:31
Фан ва таълим 👁 183

“ТИЛ – МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ”

“ТИЛ – МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ”

Якунланаётган ҳафтадан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кени мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланди.

Ҳар бир миллатнинг ўз она тили маънавий бойлигидир. Чунки тил миллат руҳи, маданияти, турмуш тарзини акс эттиради.

1989 йилнинг 21 октябри мамлакатимиз тарихида унутилмас сана  бўлиб қолди. Боиси шу куни она тилимизнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб берувчи “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилди.

2020 йилнинг 10 апрелида эса 21 октябрь санасини ўзбек тили байрами сифатида белгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасида белгилаб қўйилди.

Ушбу сана ҳар йили  мамлакатимизда кенг нишонланади, ўзбек тилининг ҳуқуқий мақолмини белгилашда босиб ўтилган қийинчиликлар, ўзбек тилининг бой имкониятларидан фойдаланиш учун бугунги кунда яратилган шароитлар, она тилимизнинг жамиятдаги мавқеини, мақомини юксалтириш борасида, она тилимизнинг софлигини сақлаш, уни ёш авлодга чуқур ўргатиш борасида амалга оширилаётган ишлар кенг эътироф этилади.

Ўзбек тили байрами муносабати билан шу йилнинг 21 октябрида туманимиздаги 38 умумий ўрта таълим мактабида мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ва туман Маданият бўлими ходимлари ҳамкорлигида ташкил этилган “Тил – миллий ғуруримиз” деб номланган маънавий-маърифий кечада ҳам она тилимизнинг гўзаллиги, жозибаси ва жуда бой эканлиги, она тилимизни асраш, ривожлантиришга ҳисса қўшиш – миллатимизнинг юксалишига замин яратиши хусусида батафсил сўз юритилди.

Тадбирда мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари, туман Маданият бўлими ходимлари, “Миллий тикланиш” партияси туман Кенгашидан вакиллар қатнашдилар.

Тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нилуфар Тожимуродова очди. Дастлаб мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари она тилимизнинг ҳар биримизнинг ҳаётимиздаги ўрни, шунингдек, мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси сингари қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзи эканлиги, миллат кўзгуси эканлиги хусусида маърузалар қилдилар, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг мустақилликка эришиш йўлида муҳим қадам бўлганлигини таъкидладилар.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган тил байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий кеча ўқувчилар ижросидаги она тилимизни улуғловчи шеърлар, саҳна кўринишлари билан давом этди.

Шунингдек, таниқли хонандалар Анвар Худойберганов, Муроджон Ибрагимов ва Рашид Раҳимов, Севинчой Мавлонбергановалар ижро этган қўшиқлар, мактаб бадиий ҳаваскорлари ижро этган рақслар барчага юқори кайфият бахш этди.

Туман Маданият бўлими ходими Насиба Эшчанова сценаийси асосида ўтказилган “Тил – миллат кўзгуси” деб номланган тадбир барчада чуқур таассуротлар қолдирди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019