16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:01
Қишлоқ хўжалиги 👁 262

Пахта етиштириш режасини ортиғи билан бажарган илғор фермерлар рағбатлантирилди

Пахта етиштириш режасини ортиғи билан бажарган илғор фермерлар рағбатлантирилди

Амударё туманидаги ғалла ва пахта етиштирувчи фермерлар соҳадаги янги имкониятлардан фойдаланиб, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Жорий йилги пахта хирмонини барпо этишда туманимиздаги барча фермерлар энг илғорлар сафидан жой олишга астойдил ҳаракат қилмоқдалар ҳамда уларнинг машаққатли меҳнатлари эвазига туманимизда юксак пахта хирмони барпо этилмоқда.

3 ноябрь куни туман ҳокимлигида қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилаётган, жорий йилги пахта режасини ортиғи билан бажарган илғор фермерларни рағбатлантириш, уларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Файзулла Саъдуллаев, қишлоқ хўжалиги соҳа масъуллари, фермерлар ҳамда ҳокимлик масъул ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқиб, мамлакатимизда  давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аграр соҳани янада тарқаққий топтиришга аъоҳида эътибор қаратилаётгани, шу мақсадда имзоланган “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор билан соҳа ривожига тўсиқ бўлаётган омиллар тубдан ўзгартирилгани, мазкур қарор бободеҳқонларимизнинг ўғирини енгил, бирини икки қиладиган тарихий ҳужжат бўлганлиги хусусида тўхталди.

Шунингдек, туман ҳокими туманимизнинг аграр соҳада республикада энг илғорлар сафидан жой олишида фермерларимизнинг ҳиссаси беқиёслигини таъкидлаб, жорий йилги пахта режасини ортиғи билан бажарган фермерларни табриклади ҳамда уларга қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги мислсиз меҳнатлари учун миннатдорчилик изҳор этди.

Тадбирда туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Файзулла Саъдуллаев ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Илҳом Полвоновлар сўзга чиқиб, туманнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида эришаётган ютуқлари, соҳага киритилаётган янги замонавий технологияларнинг амалиётга татбиқ этилаётгани, соҳадаги ишлар салмоғи тобора ортиб бораётгани хусусида сўз юритдилар ҳамда илғор фермерларни эришган юқори натижалари билан табрикладилар.

Тадбир мобайнида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев аграр соҳада фаолият юритаётган бир гуруҳ фаол фермерларга соҳадаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, барча экинлардан мўл ҳосил етиштириб, халқимизнинг ризқ-рўзи ва турмуш фаровонлиги, мамлакатимизнинг иқтисодий қудрати ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда жорий йилги пахта режасини ортиғи билан бажарганликлари муносабати билан туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғаларини топширди. Тадбирда фермерлар бу каби эътибор ҳамда рағбатдан ғоят хурсанд эканликларини изҳор этиб, бунинг учун масъулларга миннатдорчилик билдирдилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019