16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:48
Адабиёт 👁 231

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

Бешта муҳим ташаббус

Бешта муҳим ташаббус,

Ҳаммамизни уйғотди.

Мудраётган ёшларни,

Ҳушёрликка ўргатди.

 

Аёллар фаоллигин,

Қизларимиз ишончин.

Умидларин уйғотди,

Режаларин ўзгартди.

 

Спортдаги ютуқлар,

Қўша-қўша совринлар.

Ютуқларимиз – бахтимиз,

Ёшлар келажагимиз.

 

Давлат сиёсатида,

Аёллар муаммоси.

Ишсизликка чек қўяр,

Беш ташаббус ғояси.

 

Ғафлат босма ёшларни,

Юракдан ишлаш керак.

Маънавият оламин,

Ўқиб бойитиш керак.

Зуҳра АҲМЕДОВА.

 

Инжиқ япроқча

Ўзбекистон аталмиш,

Юрт бор экан дунёда.

Унинг боғ-у роғлари,

Гўзалликда зиёда.

 

Қаранг, куз боғларида,

Япроқчалар тўкилар.

Инжиқ шамолларида,

Бир-бири-ла сўзлашар.

 

Дарахтлардан япроқлар,

Чирт-чирт узилиб тушди.

Лекин бир инжиқ япроқ

Шохларни маҳкам тутди.

 

Дўстлари унга айтар:

“Юр, биз билан кет сен ҳам,

Ҳозир қолсанг бу ерда,

Музлаб қоласан жуда.

 

Эрта баҳор фаслида,

Биз зўр ўғит бўламиз.

Дарахтга жон бағишлаб,

Куртак бўлиб унамиз”.

 

Баҳор фасли келганда,

Яна соғлом ўсди боғ.

Озиқланиб хазондан,

Чаманзорга дўнди боғ.

 

Япроқча эса карахт,

Қишни дарахтда кутди.

Қаттиқ шамол бўлди-ю,

Уни учириб кетди.

 

Ана кўрдингизларми,

Инжиқнинг аҳволини.

Кўрсам инжиқ болани,

Ўйлайман барг ҳолини.

Ёрқиной КЕНЖАБОЕВА, 11-мактаб ўқувчиси.

 

Синфдошлар

Синфимиз жуда аҳил,

Барчанинг билими ҳар хил.

Билимдон-у биларвой,

Синфимиз дўстликка бой.

 

Иложи бўлса биз ҳам,

Урушиб ҳеч юрмаймиз.

Бир-биримиз ёмонлаб,

Номларини сотмаймиз.

 

Йигитлар-у қизларжон,

Бир-бири билан иноқ.

Ҳар куни, ҳар дарсда,

Бари ақлли, қувноқ.

 

Синфдошлар жуда шўх,

Бири доктор бўлмоқчи.

Қизларни қилсак сўроқ,

Дизайнерликка хумор.

Айнура ТУРСУНБОЕВА,

55-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Туйғулар

Қиш келганда қишга ошиқмиз,

Қор ёғса-ку телба бўламиз.

Баҳор келса баҳорни севиб,

Гул ифорин қўмсаб қоламиз.

 

Зум ўтмасдан хиёнат айлаб

Ёзни қучоқ очиб кутамиз.

Гўзал деймиз саёҳат, таътил,

Денгизлардан балиқ тутамиз...

 

Бир фасл бор, куз унинг номи,

Хазон босар изларимизни.

Қувонтириб келади аммо

Ёшлаб кетар кўзларимизни...

 

Қиш келади киприк қоққунча,

Ҳамма нарса ўткинчи гўё.

Фаслларнинг бари бевафо –

Одамларнинг севгиси рўё.

Комронбек Камол.

 

ВАТАН УЧУН

Ватанимнинг ишқида мен,

Бедор бўлдим, бедор бўлдим.

Заррача фойдам тегмаса,

Бемор бўлдим, бемор бўлдим.

 

Гар Ватанни унутсам,

Беор бўлдим, беор бўлдим.

Инсофи йўқ инсонлардан,

Безор бўлдим, безор бўлдим.

 

Керак бўлса Ватан учун,

Сарсон бўлдим, сарсон бўлдим.

Юртим учун керакли бир –

Инсон бўлдим, инсон бўлдим.

Барно САМАНДАРОВА,

35-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Устозлар ва тиллар

Ўрганаман эринмай,

Ўзбек тили ўз тилим.

Гулжаҳон устоз нурдай,

Ёритар гўё йўлим.

 

Кўнгил қўйсам барига –

Қорақалпоқ тилига,

Қамажай устоз гўзал –

Сўзлар қозоқ тилида.

 

Қозоқ, ўзбек, рус тили,

Қорақалпоқ белгили.

Меҳримизни уйғотар,

Инглиз ва немис  тили.

 

Тилларни ўрганамиз,

Ва дунёни таниймиз.

Асем Маратова,

24-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Осмон гўзал

Осмон кўм-кўк. Булутлар учар,

Учиб, сайраб юради қушлар.

Қуёш эса дунёни ёритар,

Нурлар билан осмон гўзал.

 

Олтин балиқ

Олтин каби ярақлаб,

Балиқча сувда сузар,

Қандай тилагинг бўлса,

Дарров бажо келтирар.

Элёр РАҲИМОВ,

30-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Менинг онам

Менинг онам меҳрибон,

Дунё ичра ягона.

Бахтимизга умрингиз,

Бўлсин доим зиёда.

 

Она азиз, мўътабар,

Фарзандларим деб яшар.

Сўнмас меҳрин ҳар қачон

Қилар бизга армуғон.

Севинч Отаниёзова,

30-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019