16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 16:44
Фан ва таълим 👁 251

“ЗЎРАВОНЛИКСИЗ ҲАЁТНИ БИРГА ҚУРАМИЗ!” ТАДБИРИ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ҚАЛБИДАГИ МЕҲР-МУҲАББАТ ТУЙҒУСИНИ МУСТАҲКАМЛАДИ

“ЗЎРАВОНЛИКСИЗ ҲАЁТНИ БИРГА ҚУРАМИЗ!” ТАДБИРИ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ҚАЛБИДАГИ МЕҲР-МУҲАББАТ ТУЙҒУСИНИ МУСТАҲКАМЛАДИ

Жорий йилнинг 25 ноябридан 10 декабрь санасига қадар Республика Ташхис Маркази томонидан  “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида семинар-тренинглар ташкил қилиш бўйича аксия эълон қилинди. Бу акцияда мактаб ўқувчилари, педагоглар, ота-оналар жамоаси иштирок этиб, мактаб психологлари томонидан турли мавзуларда давра суҳбатлари, учрашувлар, семинар-тренинглар ўтказилди. Жумладан, 70-сонли мактабда ҳам “Зўравонликсиз ҳаётни бирга қурамиз” мавзусида очиқ эшиклар куни ташкил қилинди. Тадбирда ҳудуддаги ота-оналар, маҳалла фаоллари, педагоглар ва мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.

“Очиқ эшиклар куни” тадбири 4-синф ўқувчилари ташкил этган “Болаларга беринг дунёни!” мавзусидаги кўргазма билан танишишдан бошланди. Кўргазма ўқувчиларнинг қўл меҳнатларини, айниқса табиатга бўлган муносабатини кенг ёритиб берди. Ўқувчилар кўргазмада ўзлари ясаган турли хилдаги қушлар учун уялар, уй ҳайвонларига уйчалар,  ақлли роботлар ва бошқа буюмларни намойиш этдилар.

Ушбу кўргазмани ташкил этишдан мақсад, ўсиб келаётган ёш авлодни табиатга, она Ватанга, ота-онага меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашдан иборат.

Шундан сўнг, инглиз тили фани ўқитувчиси Ўғилжон Гаипова хорижий тиллар тўгараги фаоллари билан очиқ дарс ташкил қилди. очиқ дарсда ўқувчилар дунё халқлари ҳаёти, турли мамлакатлардаги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича маълумотлар билан танишдилар.

Сўнгра “Зўравонликсиз ҳаётни бирга қурамиз!” шиори остида кенгайтирилган тадбир ҳам ташкил қилинди. Тадбирни мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Гулимбой Юсупов очиб берди. Маҳалла фаолларидан Сайёра Ражабова сўзга чиқиб, “Биз зўравонликка қаршимиз” аксияси доирасидаги тадбир учун яхши мавзу танланганлиги, асосан ота-оналарнинг таклиф қилиниб, бундай тадбирда иштирок этиши фарзандлари билан ота-оналар ўртасидаги меҳр-муҳаббатнинг яна ҳам мустаҳкамлашини таъкидлади.

Тадбирда 1-синф ўқувчилари саҳналаштирган “Шолғом” эртаги намойиш этилиб, куч бирликда эканлигини тадбир иштирокчиларига ўз ижролари орқали саҳнада кўрсатиб бердилар.

Шундан сўнг, мактаб психологи томонидан “Қаламлар” эртаги ифодали ўқиб эшиттирилди. Тадбир сўнггида “Ибрат” ҳикояси ҳам ўқиб эшиттирилди ва иккала ҳикоя юзасидан ўқувчиларнинг ва ота-оналарнинг фикрлари тингланди.

Тадбирни ташкил қилишдан мақсад - ҳар қандай ёмон иллатларнинг олдини олиш, ўқувчиларга меҳр-туйғусини сингдириш, кечиримли бўлишни ўргатишдан иборат. Шундай экан, азизлар, келинг, зўравонликка йўл бермайлик, бир-биримиздан меҳр-муҳаббатимизни аямайлик!

М.ХАЛИЛЛАЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019