18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 14:23
Жамият 👁 187

ҲАРБИЙ ХИЗМАТ ЎҒЛИМНИ ЧИНИҚТИРДИ

ҲАРБИЙ ХИЗМАТ ЎҒЛИМНИ  ЧИНИҚТИРДИ

Ота-она учун фарзандларининг камолини кўришдан ҳам улуғроқ бахт йўқ. Фарзанди ўғилми ёки қиз бўлишидан қатъий назар, уларнинг эл-юртга, оилага қайишган, меҳр-оқибатли, меҳнатсевар, билимдон инсонлар бўлиб вояга етишлари учун борини аямайди, керак бўлса, ўз ҳузур-ҳаловати, оромидан кечиб, фарзандларини бахт-у саодатли, касб-корли қилишга интилишади.
Оиламизда икки ўғил ва бир қиз фарзандларимиз ақлли-ҳушли, билимга интилувчан бўлиб вояга етаётганларидан хурсандман. Айниқса, катта ўғлим Жавоҳир Янгибоев эришаётган ютуқлардан ота-она сифатида кўнглимиз тўқ.
Жавоҳир туманимиздаги 40-сонли умумтаълим мактабининг 9-синфини аъло баҳоларга тугатди ва Тошкент шаҳридаги Солиқ ва молия коллежига ўқишга кирди. Коллежни тугатган йили туман Мудофаа ишлари бўлимидан чақирув  қоғози келди. Ёшларни ҳарбий хизматга чақирув бўлимида барча синовлардан муваффақиятли ўтган Жавоҳир энг катта орзуси – аскарлик либосини кийиб,  Армия хизматига отланди.
Мана бир йилдирки, Бухоро вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида, танкчилар бригадасида она Ватан олдидаги ўз йигитлик бурчини ўтамоқда. Ҳарбий хизматни ўташ жараёнида Шимоли-Ғарбий  ҳарбий округ таркибидаги ҳарбий қисмлар аскарлари ўртасида ўтказилган ҳарбий машқлар мусобақаларида иштирок этиб, Ўзбекистонда фахрли 3-ўринни эгаллади ҳамда Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан мукофотланди.
Ўғлимизнинг бу ютуғидан ҳам қувондик, ҳам фахрландик, Армия ҳаёти Жавоҳирни тоблади, бўйлари ўсиб, алпқомат йигит бўлди, яхши хизмати билан қўмондонлик назарига тушганидан жуда мамнунмиз.
Яқинда, Янги йил байрами арафасида Жавоҳир бизни яна бир қувончли хабар билан сийлади. Ўзи хизмат қилаётган ҳарбий қисм томонидан ўтказилган тест синовларидан ҳам муваффақиятли ўтиб, ОТМга  ўқишга кириш учун қўмондонлик тавсияномасига ҳам эга бўлди.
Яна узоғи билан бир-бир ярим ойдан сўнг, ўз йигитлик бурчини  адо этиб, жонажон Манғит шаҳрига қайтиш ва албатта, 2022 йилда ОТМ талабаси бўлиш орзусида она Ватан сарҳадларини сергаклик билан ҳимоя қилаётган ўғлимизни Миллий Армиямиз ташкил топганлигининг 30 йиллиги билан чин дилдан табриклаймиз ва орзу-интилишларига омад тилаймиз.

Муяссар ЭШМОНОВА,
Дўстлик маҳалласи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026