16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:48
Адабиёт 👁 302

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

Алишер Навоий монологи

Дунё экан бевафо, кексайган чоғи билдим,

Кўрган-кечирганларим кечроқ хулоса қилдим.

Шоҳнинг дўсти эрсам ҳам, рақибларим кўп бўлди,

Қанча хато қилса ҳам, алар иши хўп бўлди.

Кайфу сафо турганда дўстлик бир тийин экан,

Бундоқ ўйлаб қарасам, яшамоқ ўйин экан.

Садоқат сақламоқлик танга хўп озор экан,

Сотиш-у сотиб олмоқ - бу азалдан бор экан.

Ҳасадгўй, бахилларнинг дови келиб тураркан,

Муттаҳам, муғомбирнинг ови келиб тураркан.

Халқ аслида оломон, томоша этар экан,

Ўзгалар тақдирига қўл силтаб кетар экан.

Билдириб, билдирмасдан устингдан кулишарлар,

Имкони келган они пўстингни шилишарлар.

Кўп китоб ўқиб роса осмон узра чиқибман,

Ҳақ ҳамда шаъма гапга қулоғимни тиқибман.

Кечиккан пушаймондан топмоқда қалбим озор,

Тан олай, энди берар, вужудга ором мозор.

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ,

фахрий журналист.

 

Бобур сулоласи

Она юртдан узоқ манзилгоҳ,

Бобур учун бўлгандир даргоҳ.

Бир ўт билан ўртанар қалби,

Ён атрофга ташларкан нигоҳ.

 

Ҳижрон дарди – Ватан соғинчи.

Ғазаллари, кўнгли овунчи.

Ўзга юртда топди камолот,

Бегонадек бўлса ҳам гарчи.

 

Мовароуннаҳр – муқаддас тупроқ,

Бобур-чи, ундан жуда ҳам узоқ.

Бир сулола ўтида ёниб,

Фикрлари бўлмишдир тўзғоқ.

 

Ҳинд элида Бобур номини,

Сақлашурлар - дил эҳтиромини.

Буюк ишлар шоҳдан эсдалик,

Унутмаслар, юрт султонини.

 

Уч юз йилдир, буюк сулола,

Кўп ишларни қилди ҳавола.

Тожмаҳалдек кўркам иншоотлар,

Машҳур эрур бутун эларо.

 

Ўзга юртдан ўзга манзилгоҳ,

Бобур учун бўлгандир даргоҳ,

Ҳинд элида номин ардоқлар,

Ўтган эди, дея, Бобуршоҳ.

Худойберган ЖУМАМУРОДОВ.

 

Бобур ва Навоий

Буюк зотлар ўтди тарихда якто,

Тинчлик, деб Ватан, деб чекдилар нидо,

Ортларида гирён, ғам чекди Турон,

Авлиё деб тан олди, жумлаи жаҳон.

 

Шоиримсан, курашларда шер бўлган,

Дайди бобом, ота юртда хор бўлган,

Самарқандни ташлаб кетиб Қобулга,

Тоғасининг инсофига зор бўлган.

 

Бойқаро давлатида ҳумо бўлган,

Султонали, Беҳзодга падар бўлган,

Туркий тилни буюк сафо қилган,

Навоийдур, сўз мулкида шоҳ, пирим.

 

Дийдорларга зор бўлди-ку қароқлар,

Сандиқларда қолиб кетди номалар,

Самарқанддан Ҳиротга етди нолалар,

Навоийни кўролмаган Бобурим.

 

Оқиб ўтган сувлар қайта оқмайди,

Заҳириддин Бобур энди қайтмайди,

Лек Ҳирот сайраган қуш, булбуллар,

Алишернинг наволарин куйлайди.

Фотима Ешимбетова.

 

Ёшлармиз

Эртанги кун эгасимиз,

Ҳар ишда энг сарасимиз.

Биз ёшлармиз, ёшлар,

Келажак бизни чорлар.

 

Истиқлолдан куч олиб,

Интилиб яшаймиз ҳар он.

Ўқиб, излаб, ўрганиб,

Юртга бўлармиз қалқон.

 

Ўрганамиз илм-у ҳунар,

Келажакда бу асқотар.

Биз ёшлармиз, ёшлар,

Истиқлолга тенгдошлар.

Диёрбек Нуржонов,

84-мактаб ўқувчиси.

 

Ота ва она

Отанг – бошингда осмон,

Ҳам қуёшдир чароғон.

Бағрида ундиргувчи,

Онанг – замин меҳрибон.

Билки, улар бўлмаса,

Асло униб-ўсмассан.

Д.АБДУРАҲМОНОВ.

 

Дўст

Сирларингни сақловчи дўстинг,

Дардларингни тингловчи дўстинг.

Йиқилсанг кўз ёшингни артиб,

Сенга тиргак бўлувчи дўстинг.

 

Дўстсиз ҳаёт маъно-мазмунсиз,

Йўлларингда қолмас нурли из.

Таъми тотли дўст-ла еган ош –

Бу риштани асло узмангиз.

Олмошгул ШОМУРОДОВА,

48-мактаб ўқувчиси.

 

Юлдузлар оғушида

Тун келади аста-секин,

Бошланар хаёл-мўъжиза.

Чақнаб турар хира лампа.

Ҳилол – ойнинг юзида.

 

Мафтун бўлар кўнгиллар,

Пайдо бўлса юлдузлар.

Сузиб нур денгизида,

Юлдузлар оғушида.

 

Кўркам ой ёғдусида

Қиш тунларин қучаман.

Оппоқ қор саҳросида,

Қордай енгил учаман.

Бахтиёр РаҳимбеРгАнов, 76-сонли мактаб ўқувчиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019