16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:32
Саломатлик 👁 539

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Саломатликни асраш ва мустаҳкамлашнинг ягона йўли бу – соғлом турмуш тарзига амал қилишдир. Соғлом турмуш тарзи эса инсоннинг ҳаёти, саломатлиги хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи кўникмаларга эга бўлиш асосида ҳаёт фаолиятини йўлга қўйиши ҳисобланади.

Бу борада кенг тушунчалар бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳоли соғлом турмуш  тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Қорақалпоғистон  ҳудудий  бўлими  шифокорлари  Гулойим Шразова, Венера Давлетмурадова ва Амударё тумани Тиббиёт  бирлашмаси масъул шифокорларининг аҳоли билан учрашуви ўтказилди.

18 февраль куни Олмазор маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида бўлиб ўтган ушбу учрашувда фуқароларга кундалик ҳаётда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли касалликлардан ҳимояланиш, спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга эътибор қаратиш борасида маърузалар қилинди. Асосий мавзу, яъни инсон ҳаётида соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш, пиёда юришнинг фойдаси, саломатликни сақлашда тўғри нафас олиш машқларининг аҳамияти бўйича маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, спорт билан мунтазам равишда шуғулланиш, тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, зарарли одатлардан воз кечиш, кун тартибига, шахсий гигиенага риоя қилиш, тоза ҳавода сайр қилиш кабилар соғлом турмуш тарзининг асоси ҳисобланади.

Соғлом турмуш тарзи, бу – ҳар қандай касалликлар профилактикаси ва саломатлик, куч-қувват гаровидир. Соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя этган одам оиласи, меҳнат жамоаси, умуман, жамиятда ўз ўрнига эга бўлади, турли мураккаб вазиятларни енгиб ўтиш, ҳаёт қийинчиликлари олдида ўзини йўқотмасликка ўрганади.

Мутахассислар муайян шахснинг саломатлиги биринчи навбатда унинг ҳаёт тарзига, ана шу турмуш тарзи элементларига онгли ёндошишига боғлиқлигини эътироф этишди. Соғлом турмуш тарзининг ҳар бир йўналишини такомиллаштиришга ҳаракат қилиб бориш кераклигини, бунинг учун оилада соғлом турмуш тарзи ва сиҳат-саломатликни сақлаш, жисмонан баркамолликка эришиш тўғрисидаги қўлланмаларни ўқиш, теледастурлардаги саломатлик ва жисмоний баркамоллик мавзусидаги кўрсатувларни мунтазам кўриш, шу соҳага алоқадор билимлар доирасини кенгайтириш ва тиббий саводхонликни ошириб бориш лозимлиги тўғрисида батафсил сўзлаб ўтишди.

Маърузалардан сўнг мутахассислар томонидан фуқароларнинг юқумли касалликларнинг турлари, улардан ҳимояланиш, вакцинациянинг аҳамияти тўғрисида берилган саволларга тўлиқ жавоблар берилди.

Тадбир давомида  82-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчилари иштирокида  нафас олиш машқлари техникаси кўргазмали равишда кўрсатиб берилди. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари, маҳалла фуқаролари билан биргаликда соғломлаштириш машқлари бажарилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга  грипп, ўткир респиратор вирусли инфекция касаллиги ва унинг юқиш йўллари, аҳоли ўртасида коронавирус касаллигининг олдини олиш тадбирлари, жисмоний фаоллик, соғлом овкатланиш, шахсий гигиена, соғлом бўлишнинг оддий қоидалари, иммунитетни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар қайд этилган буклет ва эслатмалар тарқатилди.

Жумабой Явкашев, ТТБ АСТТКК ва ЖФО бўлими шифокори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019