16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:01
Қишлоқ хўжалиги 👁 324

Қишлоқ хўжалигида баҳорги агротехник тадбирлар бўйича семинар ўтказилди

Қишлоқ хўжалигида баҳорги агротехник тадбирлар бўйича семинар ўтказилди

Баҳор фасли қишлоқ хўжалигида энг муҳим паллалардан саналади. Ерларни экишга тайёрлаш ва уруғ қадаш каби долзарб юмушлар амалга ошириладиган ушбу давр деҳқонлардан доимгидан-да кўпроқ меҳнат қилишни, ҳар бир дақиқани ғанимат билишни талаб этади.

Бу борада фермерларга йўл-йўриқ ва тавсиялар бериш мақсадида 1 март куни Амударё туманиинг Чойкўл овулида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Дарябай Қайпов, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Анвар Йўлдашев, туман ҳокими ўринбосари Исломбек Маткаримов, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Полвонов ҳамда туманда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Семинарда ерларнинг шўрини ювиш, картошка экиш тартиби ҳамда 2022 йилда ғалла етиштириш бўйича агротехник тадбирларнинг бажарилиши каби муҳим масалаларда фермер хўжаликлари масъулларига тавсиялар берилди.

Кўргазмали семинарда сўзга чиққан мутахассислар аввало шўрланган ерларни ювиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш экинларнинг ўсиши, ривожланиши ва мўл ҳосил бериши учун катта аҳамият касб этишини таъкидлашди. Шунинг учун тупроқдаги зарарли ва ортиқча миқдордаги тузларни чиқариб ташлаш ҳамда сизот сувларининг минераллашганлигини камайтириш долзарб вазифа эканлигини қайд этдилар.

Семинарда картошка етиштиришнинг ўзига хос усуллари ва танланиши лозим бўлган уруғ навлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Маълумки, юртимизда эртаги картошка февраль ойи охири ва март ойи бошларида экилади. Картошка экишни белгиланган муддатларда сифатли амалга ошириш ниҳоятда зарур тадбирлардан бири бўлиб, ушбу амаллар ҳосил тақдирини белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Фермер хўжаликлари раҳбарларига бу борада ҳам илмий асосланган тавсиялар баён қилинди.

Бундан ташқари семинар иштирокчиларига ер майдонини чигит экиш ишларига сифатли тарзда тайёрлаш, экиш мавсуми олдидан минерал ўғит, дориланган сифатли уруғлик захирасини яратиш, экиладиган майдонларни меъёрида суғоришни ташкил этиш бўйича алоҳида тушунтиришлар берилди.

Семинарда сўзга чиққанлар ерларни экишга сифатли тарзда тайёрлаш мўл ҳосил олишнинг муҳим шартларидан бири эканлиги, бу борада янги замонавий усуллар, технологиялар ва илмий хулосалардан фойдаланиш лозимлиги ҳақида фикр билдиришди. Шу билан бир қаторда ушбу вазифаларни тезкорлик билан, тизимли равишда амалга ошириш бўйича фермерларга топшириқ ва тавсиялар берилди. Шунингдек, энди ҳар бир фермер ер билан ишлашда илм-фанга таяниши, керакли минерал ўғитлар меъёрларига қатъий риоя қилиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Семинар давомида мутахассислар кузги буғдой парваришида эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим жиҳатларга ҳам тўхталиб ўтдилар. Фермерлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишлича жавоблар олишди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019