16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:02
Қишлоқ хўжалиги 👁 449

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда яшил дарахтзорлар барпо этилмоқда

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда яшил дарахтзорлар барпо этилмоқда

Кўчат экиб, боғ яратиш, ўзимиз яшаб турган ҳудудни яшил маконга айлантириш ҳам азалий қадриятларимиздан ҳисобланади. Шу боис, аждодларимиз жуда қадимдан гузар йўллар бўйлари, экинзорларнинг четларига, кўчалар ёқалатиб турли хил манзарали ва мевали дарахт кўчатларини ўтқазишган ва буни ўз фарзандлари учун ҳам доимий анъанага айлантиришган. Мамлакатимизда яшил ҳудудлар барпо этиш, экилган ҳар бир туп ниҳолни авайлаб-асраш, унинг тупроққа илдиз қўйиб, униб-ўсиб кетишини таъминлаш мақсадида ҳар йили кузги ва баҳорги кўчат экиш мавсумига алоҳида пухта тараддуд кўрилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида эълон қилинган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ҳамда дарахт экиш бўйича "Долзарб 40 кунлик" доирасида Амударё туманида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумида 1 миллион 159 минг дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.

13 март куни Амударё туманига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов ва мазкур қўмита мутасаддилари Амударё тумани хокими Султонбой Йўлдашев билан биргаликда Оқ олтин овули ҳудудидаги “Оқ олтин Амударё” фермер хўжалигида бўлишиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар ва ушбу жараёнга ўз ҳиссаларини қўшиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар.

Айни кунларда Амударё туманидаги умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ёқасига, қишлоқ хўжалиги ерлари атрофларидаги иҳота дарахтзорлар барпо этиладиган ерларда, фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларига, олий ва ўрта махсус таълим, халқ таълими, мактабгача таълим ҳамда соғлиқни сақлаш йўналишларидаги муассасалар ҳудудларига, шунингдек, корхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудлари, туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ҳудудлар ва объектларда иқлим шароитимизга мос мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини экиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тумандаги овул ва маҳаллалар ҳудудларида 2021 йил куз мавсумида 434,6 минг дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилиб, шундан 1,5 минг дона виагра арчаси, 2 минг дона шарқ туяси, 3 минг дона япон сафораси, 10,6 минг дона каталпа, 9,5 минг дона шумтол, 15,9 минг дона қайрағоч кўчатлари экилди. Бундан ташқари, 2 минг дона жийда, 24,5 минг дона тут, 6,1 минг дона заранг, 5,5 минг дона акация, 13 минг дона терак, 920 минг дона сурия атиргули, бошқа турдаги 315 минг дона манзарали дарахтлар, 49 минг дона ёнғоқ дарахтлари, минг дона узум, шунингдек, 44 минг дона қаламча шаклидаги кўчатлар экилди.

Ҳозирги кунда ушбу экилган кўчатларнинг ҳолатлари ўрганилиб, суғориш тизими хамда парваришлаш бўйича назорат қилиш ва хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Туманимизда баҳорги кўчат экиш мавсумига ҳам пухта тараддуд кўрилди. Аввало кўчат экиладиган ҳудудлар харитаси тузилиб, экиладиган кўчатларни ер, сув шароитига мутаносиб равишда жойлаштириш бўйича ўрганишлар ўтказилди. Айни пайтда 2022 йил баҳор мавсумида 724,4 минг дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш ишлари бошлаб юборилди.

Жорий йилги экиш мавсумида 500 дона виагра арчаси, 800 дона шарқ туяси, 1,3 минг дона япон сафораси, 4,6 минг дона каталпа, 4,5 минг дона шумтол, 6,3 минг дона қайрағоч, 800 дона жийда, 34,3 минг дона тут кўчатларини экиш режалаштирилган. Бундан ташқари, 3 минг дона заранг, 2,4 минг дона акация, 7,7 минг дона терак, 400 дона сурия атиргули, 146 минг дона дарахт ва бута кўчатлари, 24,7 минг дона ёнғоқ, 6,5 минг дона узум, 136,2 минг дона қаламчалар экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Н.Узакбоев, Амударё тумани назорат бўйича инспекция бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019